09:06 (25.04.2025)
187
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимларидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда.
Хусусан, Навоий вилоятига хизмат сафари доирасида, "Навоий Дори-Дармон" АЖ қарашли “Авиценна” МЧЖ фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарияти билан учрашди.
• “Авиценна” МЧЖ 2001 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда 17 турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотлар “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимидаги ҳамда хусусий дорихоналарга шартнома асосида етказиб берилади.
• Хизмат сафардан кўзланган асосий мақсад — жойларда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, ишлаб чиқарувчилар билан очиқ мулоқот ўрнатиш, мавжуд муаммоларга аниқ ва самарали ечимлар топиш, шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.