Янгиликлар

not found

Ревматоид артритга қарши дори 1-тоифа диабетни даволашда ёрдам бериши мумкин

Дунёда биринчи бўлиб ўтказилган клиник синов ревматоид артритни даволашда кенг қўлланиладиган дори барицитиниб янги ташхис қўйилган беморларда 1-тоифа диабетнинг ривожланишини тўхтатиши мумкинлигини кўрсатди.  Aвстралиянинг Мелбурн шаҳридаги Сент-Винсент тиббий тадқиқотлар институти олимлари барицитиниб организмда инсулин ишлаб чиқаришни сақлаб қолиши мумкинлигини аниқлади. Улар ушбу кашфиётни касалликни назорат қилиш ва даволашда "катта қадам" деб таърифладилар ва улар бу иш "1-тоифа диабетни назорат қилиш қобилиятини тубдан яхшилашини ваъда қилмоқда". Тадқиқотда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган 91 бемор иштирок этди. Улардан 60 таси барицитиниб, қолганлари плацебо қабул қилишди. Барча беморларга сўнгги 100 кун ичида 1-тоифа диабет ташхиси қўйилган ва тадқиқот давомида инсулин терапияси олаётган эди. Натижалар шуни кўрсатдики, барицитинибни қабул қилган гуруҳ иштирокчилар организмининг ўзи инсулин ишлаб чиқаришини самарали сақлаб қолишга ва 1-тоифа диабетнинг ривожланишини бостиришга муваффақ бўлишди. Шу сабаб улар даволаниш пайтида сезиларли даражада камроқ инсулин талаб қилдилар. Доктор Фей Райли тадқиқот алоқалари бўйича менежери: Бу натижалар шуни кўрсатадики, 1-тоифа диабетнинг илдизига - иммунитет тизимига ҳужумга йўналтирилган ҳолда, препарат 1-тоифа диабетга янги ташхис қўйилган одамларда ошқозон ости безини ҳимоя қилишга ёрдам беради, шунинг учун у иложи борича кўпроқ инсулин ишлаб чиқаради. Бу қондаги шакар миқдорини барқарорроқ ушлаб туриши ва келажакда диабетнинг жиддий асоратларидан ҳимоя қилиши мумкин.

  • 12 Декабрь, 11:43
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситасини ноқонуний муомалага киритмоқчи бўлганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.A.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси С.Б. фуқаро А.Ф.га 39 дона “Gabaten” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, сотиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.У. ва Т.У. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.А.га 34 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 43 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаролар Н.У. ва Р.Р. фуқарога 9 дона “Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро С.Х.нинг ёнидан 1 дона пакетда ўткир ҳидли кукунсимон модда, 25 дона “Зардекс” ва 5 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 12 Декабрь, 09:10
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech