Янгиликлар

not found

Дунё бўйлаб 3 миллиарддан ортиқ одам неврологик касалликлардан азият чекади-ЖССТ

Неврологик касалликлар — ногиронликни келтириб чиқарувчи энг асосий омиллардан бири. Қолаверса, бундай хасталиклар эрта ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида етакчи ўринларда. Британияда чоп этиладиган "Lancet Neurology" тиббиёт журналида эълон қилинган мақола айни шу мавзуда. Ундан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти иштирокида 1990 йилдан 2021 йилгача ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари жой олган. Қайд этилишича, дунёда 3,4 миллиард киши, бошқача айтганда, Ер юзи аҳолисининг 43,1 фоизи неврологик касалликлардан азият чекмоқда. Бу борада инсульт, неонатал энсефалопатия, мигрен, деманс, диабетик нейропатия, менингит, эпилепсия, аутизм каби хасталиклар улуши юқори. Тадқиқот давомида ўрганилган бундай касалликлар сони 37 та. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу патологиялар асоратлари 1990 йилдан 2021 йилгача 11,1 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Хасталиклар тақсимоти ёш тоифасига қараб фарқланади. Масалан, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган беморлар ўртасида инсульт, мигрен ва диабетик нейропатия ташхислари юқори ўринни эгаллайди. 60-79 ёшлилар орасида эса инсульт, Альцгеймер, деманс, диабетик нейропатия билан хасталанганлар сони кўп. Олимларнинг таъкидлашича, асаб тизими бузилишлари оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганлар сафида эркаклар улуши аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқори. Неворологик хасталиклардан энг кўп азият чеккан минтақалар рўйхатида Ғарбий ва Марказий Африка давлатлари пешқадам. Энг паст статистика Австралия, Океания ва Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган юқори даромадли мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Табиийки, мутахассислар бундай кўрсаткичлардан жиддий хавотирда. Хусусан, ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус ушбу тадқиқот ҳукуматлар учун диагностика, даволаш ва реабилитация хизматлари сифати ҳамда кўламини ошириш бўйича кучли чақириқ бўлиши кераклигини таъкидлади.

  • 20 Март, 14:49
  • Батафсил
not found

“Давлат харидлари” бўйича малака оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонининг 9-иловаси билан тасдиқланган қўшимча чора-тадбирлар режасининг 24-бандини иккинчи хатбошида давлат бошқаруви органлари ходимларининг: давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув ва бошқа йўналишлар бўйича малака оширишини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 апрелда «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда илмий ёндашувларни кенгайтириш ва бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-108-сон қарорида замонавий иқтисодий билимлар бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш вазифаси юклатилган. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ҳамда тизимдаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятлардан харидларни амалга оширишда бевосита иштирок этувчи бир гуруҳ ходимлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида ”Давлат харидлари” курсида билим ва малакасини оширди. Курс якунида тест имтиҳонлари асосида олинган билимлар синовдан ўтказилди ва сертификатлар топширилди.

  • 20 Март, 11:47
  • Батафсил
not found

Пластмассадан соғлиқ учун хавфли бўлган 4000 дан ортиқ бирикмалар топилди

Олимлар пластмассада мавжуд бўлган 16 мингта кимёвий моддаларни аниқладилар. Уларнинг 4000 дан ортиғи инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли бўлиб чиқди. Тадқиқот бир йил давом этди. Халқаро эспертлар гуруҳи пластик таркибида илгари тахмин қилинганидан кўра кўпроқ кимёвий моддалар бор деган хулосага келди. Улардан 4200 таси (26%) “доимий, биоаккумулятор, ҳаракатчан ва/ёки токсик” табиати туфайли ташвишга солмоқда. Ушбу рўйхатда кенг тарқалган хом ашё, стабилизаторлар ва бўёқлар мавжуд. Ҳисоботда аниқланган 400 дан ортиқ кимёвий моддалар озиқ-овқат қадоқлари каби машҳур пластик маҳсулотларда топилган. Синовдан ўтган барча пластмассалар атроф-муҳитга хавфли кимёвий моддалар чиқарди. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пластмасса таркибидаги баъзи моддалар, масалан, фталатлар репродуктив тизимга зарар етказиши ва болаларда астма хавфини ошириши мумкин. Перфторалкил и полифторалкил моддалари саратон ва иммунитет тизими бузилиши хавфини оширади. Олимларнинг таъкидлашича, Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси каби глобал шартномалар пластмассалардан фақат мингга яқин кимёвий моддалардан фойдаланишни тартибга солади. Қолганлари эса тартибга солинмайди. Тадқиқот муаллифлари пластикдан тайёрланган кимёвий маҳсулотларни тартибга солишда ёндашувни ўзгартиришга чақирди. Шундай қилиб, шаффофликни ошириш ва потенциал хавф туғдирадиган кимёвий моддаларни янада яқинроқ кузатиб бориш керак, дея хабар беради The Independent. 

  • 20 Март, 08:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech