Янгиликлар

not found

“Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади

Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-38-сон, 22.01.2024 й) қабул қилинди Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида давлат муассасаси шаклида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади.  Лойиҳа офиси қуйидаги устувор йўналишларда янги механизмларни жорий қилишга масъул этиб белгиланди, жумладан: - давлат тиббий суғуртаси тизимини ва давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини тўлиқ жорий этиш; - тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлиги устидан назорат тизимини такомиллаштириш; - давлат харидлари самараси ва шаффофлигини ошириш, фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш; - санитария қоида ва нормаларини замонавий талаблар асосида янгилаш.  2024 йилда: ➖ 40 та санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади ва халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади; ➖ республика ихтисослаштирилган хирургия, кардиология, эндокринология, дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамда Миллий тиббиёт марказининг фаолиятига замонавий бошқарув усуллари ва тиббий ёрдам хавфсизлиги ва сифатининг юқори стандартлари жорий этилади ҳамда улар халқаро аккредитациядан ўтказилади.

  • 25 Январь, 11:50
  • Батафсил
not found

Тошкентда телефондан кўп фойдаланадиган ўқувчилар қандай касалликлардан азият чекиши маълум бўлди

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида мобил телефонлардан кўп фойдаланадиган 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилди. Натижада улар қандай касалликлардан азият чекиши маълум бўлди. Тадқиқотнинг мақсади замонавий рақамли қурилмалар ва интернетдан кўп фойдаланиш болаларнинг касалланишига таъсирини баҳолашга қаратилди. Статистик маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, ўқувчилар орасида эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этади. Умумий касалланишнинг қиёсий таҳлилига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларида, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан руҳий ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши билан боғлиқ белгилар кўпроқ учради. Скрининг сўровнома натижалари орқали аниқландики текширилаётган болалар орасида асаб тизими касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Сўровнома натижаларига кўра болалар орасида қон айланиш тизими, нафас олиш тизими касалликлари шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикоятлар бор эканлигини аниқланган. Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ шикоят қилган. Хусусан, ўқувчиларнинг 31 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган, бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир. Рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиганларга нисбатан турли касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган.

  • 25 Январь, 08:46
  • Батафсил
not found

Ёғни эритувчи инъекцияларнинг хавфи аниқланди

Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) мутахассислари ёғни эритувчи инъекцияларнинг потенциал хавфини аниқлади. Бу ҳақда MedicalXpressда маълум қилинди. Инъекциялар ёғ ҳужайраларини парчалашга ёрдам беради ва инъекция жойлари атрофидаги ёғ бирикмаларини камайтиради. Бироқ, рухсат этилмаган инъекциялардан фойдаланиш салбий реакцияларга, хусусан чандиқлар, терининг деформацияси, кисталар, оғриқли тугунлар ва жиддий инфекцияларга олиб келади. Инъекциялар алоҳида ёки биргаликда ишлатиладиган фосфатидилхолин (PPS) ва натрий деоксихолатни (DC) ўз ичига олади. Ҳозирги вақтда ФДA фақат битта ёғни эритувчи инъекцион дори, рецепт асосида бериладиган Kybella деб аталадиган деозихол кислотасини тасдиқлади. У табиий равишда ичак бактериялари томонидан ишлаб чиқарилади ва овқат ҳазм қилиш жараёнида ёғларни парчалашга ёрдам беради. Ёғ эритадиган воситадан хавфсиз ва самарали фойдаланиш учун тўғри миқдорни танлаш ва инъекция жойлашишини, игналарни тўғри жойлаштиришни ва стерил шароитларни талаб қилади. Бундай муолажалар фақат тиббий мутахассислар томонидан амалга оширилиши лозим.

  • 24 Январь, 17:41
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech