Янгиликлар

not found

Организмда калий етишмаса нима ўзгаришлар рўй беради

Калий етишмовчилиги асосан совуқ мавсумда содир бўлади. Ушбу модда организмнинг муҳим функциялари учун жавобгардир, организмнинг ўзи томонидан калий ишлаб чиқарилмайди. Нима учун калий керак? Ушбу модда асаб тизимининг ишлашига ёрдам беради, қон босимининг нормал даражасини ва юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди ва мушакларнинг қисқаришини тартибга солади. Бундан ташқари, калий кўплаб биокимёвий реакцияларда иштирок этади: масалан, магнийни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради. Қондаги калийнинг нормал даражаси 3,5 дан 5,2 ммол / л гача. Қондаги калийнинг паст даражаси гипокалемия деб аталади. Калий етишмаслигининг белгилари: Чарчоқ, заифлик, апатия. Калий етишмаслиги бутун танада заифликни келтириб чиқаради: диққатни жамлаш қийинлашади, уйқучанлик пайдо бўлади, реакция билдириш вақти секинлашади. Мушак спазмлари ва оғриқ. Калий мия сигналларини мушакларга узатилишини таъминлайди. Танадаги калий етарли бўлмаганда, сигналлар нотўғри ишлайди. Мушаклар миянинг буйруғисиз ҳам қисқаришни бошлайди. Қисқаришлар оғриқли бўлиши, ухлаш ва ишлашга халақит бериши мумкин. Калий ҳам қон айланиш жараёнлари учун жавобгардир. Aгар модданинг етишмаслиги кузатилга, мушаклар кучли машғулотдан кейинги оғриқдек оғрийди. Юракнинг тез уриши ва нафас қисилиши. Калий етишмовчилиги билан тахикардия кутилмаганда содир бўлади, ҳеч қандай ташқи сабаблар ёки ҳиссий зарбаларсиз. Мисол учун, юрак туннинг ярмида кескин ва шиддатли уриши мумкин. Шу билан бирга, нафас олиш қийинлашади ва ўлим қўрқуви пайдо бўлади. Эт жунжикиши ва оёқлар увишиши. Айтиб ўтилганидек, калий нерв сигналларининг тўғри узатилиши учун жавобгардир. Калий етишмаслиги бўлса, мия ва нервлар ўртасидаги алоқа яхши ишламайди. Ўз-ўзидан ёниш ҳисси, терида қичишиш, эт жунжикиши ва оёларда увишиш пайдо бўлади. Кайфият ўзгариши ва ваҳима ҳужумлари. Калий етишмаслигиҳиссий ҳолатга таъсир қилади. Мия ўзини ўзи алдайди: танада нафас қисилиши, юрак уриш тезлигининг ошиши ва жунжикишлар пайдо бўлганда, мия ташвишланиш учун жиддий сабаблар бор деб ўйлай бошлайди. Натижада, кайфият кескин ёмонлашади ва ишлаш истаги йўқолади. Қандай маҳсулотларда калий бор? Инсон организми калий ишлаб чиқаришга қодир эмас, шунинг учун модданинг катта фоизи озиқ-овқат орқали олинади. Калийга бой озиқ-овқатлар -картошка, дуккаклилар, банан ва авакадолар, сабзи, қовоқ, лавлаги, қалампир, турп, карам, бодринг, майданоз, исмалоқ.

  • 15 Январь, 18:00
  • Батафсил
not found

Фармацевтика корхоналарига 100 млн АҚШ доллари ажратилади

Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-14-сон «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан, фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида: • Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Асакабанк» АЖга хорижий илғор технологияларни жалб этиш, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 5% ставкада кредит линияси ажратилади; • «Асакабанк» АЖ томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 млн АҚШ доллари микдоридаги кредит линиялари жалб қилинади; • «Асакабанк» АЖ жалб қилинаётган кредит маблағларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради. Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: • 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»; • Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг қисқача параметрлари; • «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини фаоллаштириш бўйича тадбирлар режаси.

  • 15 Январь, 15:00
  • Батафсил
not found

Ўзбек олимлари коронавирусга қарши “ТОМАVAC” помидор вакцинасини яратди

Ўзбек олимлари томонидан генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинаси яратилди. Олимлар томонидан коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди. Бундай ўсимликлардан олинган помидор мевасида 0.77 мкг/гр. миқдорида турғун S1 антиген оқсили синтез бўлиши кўрсатиб берилди ва "TOMAVAC" вакцинаси сифатида танлаб олинди.   Яратилган "TOMAVAC" вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ва ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил бўлишини исботлади.   Бунда тажриба сичқонларида ва кўнгиллиларда салбий ножўя таъсирлар кузатилмади.   Ушбу тадқиқот "TOMAVAC"нинг икки босқичли (ичак шиллиқ пардаси ва қонда) ҳимояни таъминловчи хавфсиз вакциналигини кўрсатди ва у биринчи тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган COVID-19 вакцинаси сифатида илмий ҳамжамиятга тақдим этилди.   Муҳими, яратилган вектор тизими ва тажриба асосида, зарур ҳолларда, мамлакатимизда турли инфекцияларга қарши вакциналарни қисқа муддатларда яратиш ва жорий этиш имконияти ва янги авлод мутахассислари шакллантирилди.   Вакцина устидаги тадқиқотлар хорижнинг нуфузли “Frontiers in Nutritional Immunology”  журналида нашр қилиниб, сичқонларда ҳамда кўнгилли инсонларда ўтказилган биринчи фаза иммуногенлик ва биохавфсизлик синовлари натижаси эълон қилинди.  

  • 15 Январь, 12:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech