Янгиликлар

not found

Президент: Пул ишлаш учун фармкомпаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти

Мамлакатимизда фармацевтика бозори ҳажми 2 миллиард долларга етди.Лекин, бу бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши физик ҳажмда 40-45 фоиз бўлса-да, пул қийматида 20 фоиздан ошмайди. Оддий қилиб айтганда, ўзимизда ишлаб чиқариш бинт, спирт, шприц, анальгин ва цитрамондан нарига ўтмаяпти. Дориларни яширин айланмаси бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти. Дори воситаларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди. "Айниқса, антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, “пул ишлаш” учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти.Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти”- деди Президент. Йиғилишда касалга аниқ ташхис қўйиш ва даволашда врачларнинг аксариятида технологик карта мавжуд эмаслиги, айрим протоколлар эса эскиргани кўрсатиб ўтилди. Поликлиника ва шифохоналарда халқ табобати хоналари ва фитобарлар ташкил қилиш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилиб, 300 та клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш топширилди. Оилавий шифокорларга касаллиги енгил бўлган беморларни дори билан эмас, иммунитетни кўтарадиган табиий воситалар, жисмоний машқ ва фитотерапия билан даволашни ўргатиш муҳимлиги таъкидланди. Уч йил аввал онкологик беморларни кимё ва таргет терапияси учун 29 турдаги препарат билан таъминлаш йўлга қўйилган эди. Лекин, бу дорилар айрим ҳолларда жойларга ўз вақтида, тўлиқ етказиб берилмаётгани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бюджетдан етарли маблағ ажратилмоқда. Оқибатда баъзи беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олишга мажбур. “Мана – фармацевтикадаги ўйинлар! Бу фақат онкологияда. Эндокринология, кардиология, шошилинч хизматда ҳам бундай фактлар етарли”,- деди давлатимиз раҳбари. Бош прокуратурага онкологик препарат ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, дорихоналар, қўлда сотувчиларни, умуман барча иштирокчиларни тартибга келтириш, жойларга етиб бормаган 17 турдаги препарат бўйича ўрганиш ўтказиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш топширилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдига ойлаб омборларда турган, рухсати ҳалигача чиқмаган дориларни хатлов қилиб, бу масалада тартиб ўрнатиш, давлат харидлари орқали олинган дориларни “буюртмачи – харидор – етказиб берувчи – бемор” занжири асосида шаффоф маршрут тизимини яратиш вазифаси қўйилди.

  • 5 Февраль, 14:00
  • Батафсил
not found

Cоғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Давлатимиз раҳбари  ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор йўналишларни белгилаб берди. Бирламчи тиббиёт тизимини аҳолимиз талабига мослаштириш ишларини давом эттириш муҳимлиги қайд этилди. Тиббиёт бригадаларини шифокорлар билан тўлиқ тўлдириш, тўлиқ ставкада ишлайдиган ҳамшираларни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Соҳада кадрлар етишмаслигининг сабаби аслида тизим шаффоф бўлмагани оқибатида кўплаб мутахассислар ишга кира олмаётгани экани қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига соҳадаги барча вакансияларни онлайн платформага жойлаштириб, кадрларни ишга олиш бўйича шаффоф тизим яратиш топширилди. Янги ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳлари битирувчи курс талабалари учун кўп тармоқли шифохоналарда иш ҳақи тўланадиган интернатура йўлга қўйилади. Йиғилишда касалликларни эрта аниқлаш, жумладан, кардиология, эндокринология ва онкология скринингларини ташкил этишда йўл қўйилаётган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Ўтган йили онкология касаллиги билан рўйхатга олинган берморларнинг қарийб ярмида касаллик кеч аниқланган. Жойларда диспансер назоратида турган, сурункали касаллиги бор аҳолини соғломлаштириш ишлари етарли эмас. Умуман, вилоят ва туман тиббиёт идоралари профилактика ўрнига “одамлар қачон касал бўлса, шунда даволаймиз” деб, ҳалиям эскича фикрлаб юргани танқид қилинди. Эндиликда хавф гуруҳига кирувчи аҳолини юрак қон-томир, онкология ва эндокрин касалликлари скринингидан ўтказиш тизими ўзгартирилади. Хусусан, скрининг учун бевосита республика кардиология, эндокринология, онкология марказлари жавоб беради. Улар бир ҳафтада жойларда скренинг текширувларини ўтказишни бошлайди. Шунингдек, онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига мукофот бериш жорий қилинади. Бу тажриба 1 майдан Қашқадарёда бошланади ва келгуси йилдан бошқа ҳудудларда йўлга қўйилади.

  • 5 Февраль, 13:25
  • Батафсил
not found

Мисрдан «С» ва «В» гепатитларига қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етиб келди

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, ушбу мамлакат ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган "С" ва "В" гепатитига қарши дори воситаларининг жорий йилдаги навбатдаги туркуми мамлакатимизга юборишга келишилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА. Унга кўра, Миср томони 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) "С" гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" ҳамда "В" гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларини инсонпарварлик кўмаги сифатида Ўзбекистонга тақдим этади. Куни кеча "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 12 дона қутида 6720 та «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади. Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати мамлакатимизга 2023 йил давомида "С" ва "В" гепатитларига қарши умумий қиймати 696 минг АҚШ долларга тенг бўлган дори воситаларини  тақдим этган.

  • 5 Февраль, 13:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech