Янгиликлар

not found

ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

Мобил телефонлардан ортиқча фойдаланиш ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради ва болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади, дейилади ЮНEСКО ҳисоботида. Дунёнинг ҳар тўртинчи давлатида мактабларда смартфонлар аллақачон тақиқланган. ЮНEСКО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият агентлиги) синфлардаги бузилишларни бартараф этиш, ўқишни яхшилаш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирди.  Ҳисоботда, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг пастлиги мобил телефонлардан кўп фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, экранга узоқ муддат тикилиб туриш эса болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади. ЮНEСКОнинг таъкидлашича, технология «даставвал таълим учун мўлжалланмаган», шунинг учун у инсонга йўналтирилган концепцияга мос келиши ва ўқитувчи билан бевосита мулоқот ўрнини эгалламаслиги керак. Ҳисоботда айтилишича, технология миллионлаб одамлар учун таълим имкониятларини очиш потенциалига эга бўлса-да, электр энергияси ва қурилмалардан фойдаланиш мамлакатлар доирасида ва мамлакатлар ўртасида жуда ўта нотенг тақсимланган. «Рақамли инқилоб беқиёс салоҳиятга эга, аммо… таълимда ундан қандай фойдаланишга эътибор қаратиш керак», деди ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле. «Технологиялардан фойдаланиш ўқув жараёнини такомиллаштиришга ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг манфаатларига қаратилган бўлиши керак, уларнинг зарарига эмас». ЮНEСКО дунё бўйлаб 200 та таълим тизимини таҳлил қилган ҳолда, ҳар тўрт мамлакатдан бирида смартфонлар мактабларда қонун ёки ҳукумат томонидан тақиқланганини тахмин қилмоқда. Улар орасида 2018 йилда ўз сиёсатини жорий этган Франция ва 2024 йилдан бошлаб чекловлар жорий этаётган Нидерландия ҳам бор.

  • 27 Июль, 12:09
  • Батафсил
not found

Санэпидқўмита: Коронавирус (СOVID-19) инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор

Пандемия бошланган кундан бошлаб жорий йилнинг 25 июль ҳолатига дунёда 692,1 млн нафардан ортиқ беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 6,9 млн нафари (0,9 фоиз) вафот этган. Шу билан бирга, касалланиш дунё бўйлаб пасайиш тенденциясига эга, аниқланаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил ва ўрта шаклда ўтмоқда. Республикамизда жорий йил 25 июль ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 255 193 нафарни ташкил этиб, улардан 253 235 нафари (99,0 фоиз) соғайган. Бугунги кунда республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор. Бироқ, коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекцияларни микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқаролар ўртасида қайд этилиши кузатилмоқда. Касалланиш бутун дунёда чекингани билан, йўқ бўлиб кетгани йўқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори томонидан жорий йилнинг 4 май куни ўтказилган йиғилишда коронавирус COVID-19 пандемиясини жамоат саломатлигига хавф солмайдиган даражадалиги эълон қилинган, шунинг билан бирга касалланишдан ҳимояланиш чоралари давом эттирилиши лозимлигини таъкидлаган. Республикада коронавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ва коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этмоқда.

  • 27 Июль, 09:18
  • Батафсил
not found

Мутахассис муддати ўтган дори воситаларидан қандай қутулиш кераклигини айтди

Фармацевтика фанлари номзоди, фитокимё бўйича мутахассис Игор Соколский муддати ўтган дори-дармонларни нима қилиш кераклигини айтди. Aтроф-муҳитга энг катта зарар - бу блистерлар. Улар табиатда асрлар давомида парчаланиши мумкин. Дори-дармонларнинг микродозаларидан биологик ифлосланишга келсак, унинг атроф-муҳит учун зарари кимёвий моддалар, пестицидлар ёки маиший чиқиндилар билан бирга ташланадиган батареялардан ҳам кўпроқдир. Ташлаб юборилган дори воситаларининг яна бир муаммоси – уларни чиқиндихонадан топиб истемол қиладиган фуқаролар тоифасининг мавжудлиги. Бу уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин. Мутахассиснинг сўзларига кўра, яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўрамидан чиқариб, ҳожатхонага ташлаш энг маъқул йўлдир. Шунда улар атроф-муҳитга минимал зарар етказади.

  • 26 Июль, 17:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech