Янгиликлар

not found

Дунё бўйлаб болалар орасида гипертония ўсиб бораётгани аниқланди

Олимлар бу тенденцияни турмуш тарзининг ёмонлашуви ва семириш ҳолатларининг кўпайиши билан боғламоқда. Дунёда болалар гипертонияси билан касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда, дейилади Lancet порталида эълон қилинган тадқиқотда.  Олимлар бу тенденцияни турмуш тарзининг ёмонлашуви ва семириш ҳолатларининг кўпайиши билан боғламоқда. Нашр муаллифлари қарийб 444 минг болани қамраб олган мақолалар маълумотларини таҳлил қилиб, 2000-2020 йиллар оралиғида болалар гипертониясининг тарқалиши деярли икки бараварга ошганини аниқлашга муваффақ бўлди: ўғил болаларда 3,4 фоиздан 6,53 фоизгача ва қизларда 3 фоиздан 5,82 фоизгача. Тадқиқот натижаларини шарҳлар экан, Испания кардиология жамияти президенти Игнасио Фернандес Лосано мутахассислар ўз амалиётида узоқ вақтдан бери кузатиб келаётган нарса тасдиқланганини айтди. «Бу хавотирли, чунки биз болалар ва ўсмирларда юрак-қон томир тизимининг ҳолати доимий равишда ёмонлашиб бораётганини кўрмоқдамиз. Гипертония - бу катталар касаллиги ва унинг бундай ёшда пайдо бўлиши хавотир уйғотади», деб огоҳлантирди у. ЖССТ маълумотларига кўра, 2020 йил охирида дунёда 1,13 миллиард одамда гипертония касаллиги мавжуд бўлиб, уларнинг тахминан 40 фоизи ўз касаллиги ҳақида билмайди ва фақат 10 фоизи даволанади.

  • 21 Ноябрь, 11:00
  • Батафсил
not found

“Dori-Darmon” АК томонидан навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ҳамда ҳудудлардаги жамиятларга қарашли дорихоналар раҳбар ва ходимлари учун навбатдаги ўқув семинари онлайн ва офлайн форматда ташкил этилди. Мазкур ўқувнинг мақсади – дорихона мутахассисларининг билим ва малакасини ошириш, бозордаги янги препаратлар ҳақида илмий-амалий маълумот бериш, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашдан иборат. Дастлаб компаниянинг тижорат директори Рамил Абдулов томонидан дорихоналарнинг ноябр ойи бошидан буён амалга оширган савдо ҳажми, кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва иш самарадорлигини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ой бошидан буён  дорихона савдо ҳажмини сезиларли даражада оширган дорихона мудирлари эътироф этилиб, уларнинг тажрибасини бошқа шаҳобчалар фаолиятида қўллаш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, келгуси ойларда савдо динамикасини янада ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Ўқув -семинарида Ўзбекистонда фаолият юритаётган Хитойнинг "Mu Lin Sen" фармацевтика компанияси вакиллари иштирок этди. Улар анъанавий ва замонавий тиббиётда кенг қўлланилаётган бир қатор препаратлар, уларнинг таркиби, қўлланилиши, фойдали хусусиятлари, ён таъсирлари ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди. Тақдимат қилинган дори воситаларидан бири T-Life бўлиб – умумий соғломлаштиришга ёрдам берувчи, иммунитет ва организм функцияларини қўллаб-қувватлашга қаратилган препарат. Neoderm – тери парвариши ва дерматологик ҳолатларни юмшатишга қаратилган антибактериал, яллиғланишга, замбуруғларга қарши крем. “Жемчужный кальций” – кальций билан бойитилган, организмнинг суяк структурасини мустаҳкамлашда ёрдам берувчи қўшимча сифатида тақдим этилди. Тақдимотдан сўнг интерактив савол-жавоб сессияси ташкил этилди. Маълумот учун “Му Линь Сэнь” –Хитойда ишлаб чиқарилган дори воситаларини тарғиб қилиш ва дистрибьюторлик фаолияти билан шуғулланувчи компания бўлиб, Хитойнинг энг йирик ва халқаро GMP стандартлари асосида ишлаб чиқарувчи фармацевтика корхоналари билан ҳамкорлик қилади. Компаниянинг мақсади – сифатли ва ишончли дори воситаларининг бозорини кенгайтириш, аҳолига самарали тиббий маҳсулотлар етказишдир.

  • 20 Ноябрь, 17:50
  • Батафсил
not found

Қозоғистонда ЎРВИ ва грипп кескин ортгани сабаб чекловлар жорий этилмоқда

Астанада грипп ва ЎРВИ билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди. Охирги ҳафтада 23 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан деярли 1,5 баробар кўпдир. Пойтахт бош санитария врачи Айгул Шагалтаева имзолаган қарорга кўра, касалланганларнинг асосий қисми — 14 ёшгача бўлган болалар. Шунингдек, мактаб ўқувчилари орасида энг кўп 1–4-синф ўқувчилари касал бўлмоқда. Лабораторияда грипп вируси A(H3N2) ҳамда бир нечта COVID-19 ҳолатлари тасдиқланди.  Ҳужжатга мувофиқ, барча оммавий тадбирлар — концертлар, спорт ва байрам тадбирлари — вақтинча тўхтатилди.  Эпидемиологик мавсум бошланганидан бери (1 сентябрдан) мамлакатда 1 млн 461 минг ОРВИ ҳолати қайд этилган. Мамлакат бўйлаб риновирус, параинфлуэнза, аденовирус, бокавирус, коронавирус, РС-вирус ва метапневмовирус кенг тарқалган. Шунингдек, болалар ва ҳомиладор аёллар учун хавфли ҳисобланган “Гонконг гриппи” штамми ҳам аниқланган — мавсум бошидан буён қарийб 600 та ҳолат қайд этилган. Мактаблар ва боғчаларда “эрталабги текширув” ўтказилмоқда.  Бу жараёнда болалар ва ходимлар ОРВИ белгилари бўйича текширилади. Касалланганлар уйда ёки изоляторда қолиб, ота-оналар келгунга қадар назорат қилинади. Агар синфда касаллар сони 30%дан ошса, ўқувчилар масофавий таълимга ўтади. Поликлиникаларда ОРВИ ва грипп симптомлари бўлган беморлар учун махсус кабинетлар ажратилди. Шунингдек, барча ходимлар ва ташриф буюрувчилар ниқоб тақиши мажбурий қилиб белгиланди, консультация ва госпитализация учун онлайн хизматлардан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шифохоналарда ётқизиш жойлари инфекция бўлимига мослаштирилмоқда, яқинлар ташрифи чекланди, ходимлар шахсий муҳофаза воситаларида ишламоқда. Хоналарни тозалаш ва шамоллатиш ишлари кучайтирилди, ҳавони дезинфекция қилиш ускуналари қўлланилмоқда. Қайд этилишича, чора-тадбирлар касалланиш ҳолатлари барқарорлашгунга қадар амал қилади,  аҳолидан профилактика қоидаларига риоя қилиш ва касалликнинг биринчи белгилардаёқ тиббий ёрдамга мурожаат қилишни сўрамоқда.

  • 20 Ноябрь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech