Янгиликлар

not found

"Зардекс" 300 мг дори воситасининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ўтган ҳафтада Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди. Таҳлиллар натижаларига кўра, 292 турдаги 1811 ўрам жумладан: ♦ 80 турдаги 564 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган; ♦ 196 турдаги 1136 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган; ♦ 15 турдаги 96 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, шунингдек, бир неча марта қалбакилаштирилганлиги аниқланган "Зардекс" 300 мг капсула (15 ўрам) - фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

  • 28 Август, 15:00
  • Батафсил
not found

Дорихоналар нима учун текширилади?

Республикамизда фаолият олиб бораётган дорихоналар амалдаги қонунчилик доирасида Санэпидқўмита томонидан фаолияти ўрганилади. Бунда:- Дорихона биноси, - дориларни тайёрлаш, - сақлаш ва тарқатиш хоналари, - маъмурий-маиший хоналар (идора, кийиниш хонаси, ҳожатхона), -кириш жойи 1 метр кенгликдаги пандус билан жиҳозланганлиги, - дори препаратлари ва асептик моддалар сақланиши, шунингдек, - дорихоналарнинг иситиш, совутиш ва ёритиш тизимларига ҳамда - бу ерда ишловчи ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган гигиеник талаблар ўрганилади.  ✅ Дорихона биноларида, хусусан, дори воситалари сақланадиган жойларда микроиқлим шароитлари:Баъзи дорилар хона намлиги ёки ҳарорати учун махсус талабларга эга. Шунинг учун дорихоналарнинг микроиқлим кўрсаткичлари “Иситиш, вентиляция ва кондициялаш” талабларига жавоб бериши лозим. Бу талаблар уларни сақлаш жойини ташкил қилишда эътиборга олиниши керак. ✅Дорихона хизматчилари ҳужжатлари: Ходимларнинг тиббий кўрикдан ва санитария минимуми курсидан ўтганлиги текширилади. ✅ Дорихонанинг тозалик даражаси: Иш жойи ва ходимлар кийимининг талаб даражасида эканлиги ҳамда хона ҳолатига кўра баҳоланади. ✅ Турли журналларининг мавжудлиги ва тўғри юритилиши: Дезинфекции, дезинскекция журналларининг тўғри юритилиши, кундалик тозалаш ишлари ўтказилганлик ҳолатлари баҳоланади. Қайд этилган санитария қоида ва меъёрларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланса, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, дорихона фаолияти тўхтатилади.

  • 28 Август, 11:50
  • Батафсил
not found

Инсон миясида кўп миқдорда пластик зарралар топилди

Олимлар инсоннинг турли органларида, масалан, ўпка, жигар ва буйракларда микропластмассалар мавжудлигини узоқ вақтдан бери ҳужжатлаштириб келишган. Энди мияда пластик топилди. Мия намуналари оғирлигининг тахминан 0,5 фоизини пластик заррачалар ташкил этади, деб ёзади The Guardian. Микропластмассалар диаметри 5 мм дан кам бўлган парчалар бўлиб, улар танага ҳаво, сув ва озиқ-овқат орқали кира олади. Тадқиқотчилар миядаги пластмасса концентрацияси бошқа органларга қараганда анча юқори эканлигини таъкидлашади. Мисол учун, яқинда ўтказилган бир тадқиқот шуни кўрсатдики, миядаги пластмасса миқдори жигар ва буйраклардагига қараганда 10-20 баравар юқори. Шунингдек, тадқиқот 2016 йилдан 2024 йилгача миядаги пластмасса миқдори 50 фоизга ошганини тасдиқлади. Пластмассанинг майда зарралари нафақат мияда, балки инсоннинг бошқа органларида ҳам учрайди. Ўрганилган 16 та суяк илиги намуналарида ҳам микропластмассалар аниқланган. Ушбу намуналарнинг аксариятида қадоқлаш ва маиший маҳсулотларда кенг қўлланиладиган полистирол ва полиэтилен мавжуд. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, микропластмассалар қон ва плацентада мавжуд. Toxicological Sciences журналида чоп тадқиқот натижаларига кўра, 62 та плацента намуналарида микро ва нанопластиклар топилган. Бунинг қўрқинчли томони шундаки, онадан ҳомилага микропласмассанинг ўтиши мумкинлигини кўрсатади, бу келажак авлодлар саломатлиги учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Танадаги микропластмассалар юрак-қон томир касалликлари ва ҳомиладор бўлиш билан боғлик муаммоларга олиб келиши мумкин. Олимлар озиқ-овқат ва сувдаги микроптластмассалар миқдори учун стандартларни белгилашни талаб қилмоқдалар. Улар чора кўрилмаса, муаммо янада оғирлашиб, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсир қилишидан огоҳлантирди. Илгари олимлар пластик бутилкалардан сув ичиш қон босимини ошириши мумкинлигини аниқлаган эди. Пластик бутилкалардаги суюқликлар орқали қон оқимига кирадиган микропластмассалар юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 

  • 28 Август, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech