Янгиликлар

not found

ССВ: Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишув имзоланди.  Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.  Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон унда иштирок этувчи мамлакатлардан бири сифатида танланган. Келгуси олти йил ичида Сент-Жуд шифохонаси Глобал платформага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.

  • 30 Апрель, 14:55
  • Батафсил
not found

Ҳаводаги карбонат ангидриднинг юқори миқдори вирусларнинг фаоллигини оширди

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари биринчи марта карбонат ангидрид чиқиндилари ва вируслар тарқалиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, CО2 нинг юқори миқдори вирусларни янада фаоллаштиради. Олимлар ҳаво камерасидаги карбонат ангидрид концентрациясини миллионда 400 қисмдан (ppm) 6500 қисмгача ўзгартирдилар. Шу билан бирга, улар ушбу муҳитда ҳаводаги вирусларнинг хатти-ҳаракатларини кузатдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, CО2 миқдори ортиб бориши билан вируслар узоқ вақт юқумли бўлиб қолади. Бу пандемияни келтириб чиқарган SARS-CoV-2 вирусига ҳам тегишли. Шундай қилиб, 800 ppm даражаси вируснинг ҳавога чидамлилиги ошишига олиб келди. Камерада 3000 ppm даражасида (бу одамлар билан гавжум хонада кузатилади) тоза ҳавога қараганда 10 баравар кўпроқ вируслар қолди. Олимларнинг таъкидлашича, хонани мунтазам шамоллатиш жуда самарали, чунки тоза ҳаво таъсирида вируслар тезроқ фаоллиги йўқолади. Олимлар, шунингдек, Ер атмосферасидаги карбонат ангидрид миқдори тез суръатлар билан ўсиб бораётганини эслатишди. Прогнозларга кўра, аср охирига келиб у 700 ppm га етиши мумкин. Бу нафақат атроф-муҳитга, балки келажакдаги пандемия эҳтимолига ҳам таъсир қилади.

  • 30 Апрель, 11:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech