Янгиликлар

not found

Олимлар инсоният учун энг хавфли ўнта касаллик рўйхатини тузишди

Олимлар дунёда касалланиш ва ўлим даражаси бўйича кенг кўламли тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижаларига асосан сўнгги 30 йил ичида инсоният учун энг хавфли бўлган ўнта касаллик рўйхатини туздилар. Лойиҳага Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари институти раҳбарлигида ўнлаб мамлакатлардан юзлаб экспертлар ва илмий ташкилотлар жалб қилинди. Мутахассислар 204 та давлатда умр кўриш давомийлиги ва ўлимнинг 288та сабабини таҳлил қилди. Маълум бўлишича, сўнгги йилларда дунё бўйлаб ўртача умр кўриш давомийлиги ўсиш тенденциясини кўрсатган. Бироқ, коронавирус пандемияси бошланганидан кейин бу кўрсаткич пасайган – натижада ўртача умр кўриш 71,7 ёшни ташкил қилди. 2019 йилда энг хавфли касалликлар орасида биринчи ўринни юрак-қон томир касалликлари эгаллади. Иккинчи ўринда инсульт, учинчи ўринда — сурункали обструктив ўпка касаллиги. Ўнталикка шунингдек қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, неонатал касалликлар, яъни ҳаётнинг биринчи ойида ўлимга олиб келадиган касалликлар, Альцгеймер касаллиги, ўпка саратони, қандли диабет, буйрак касалликлари ва диарея киради. 2021 йилда COVID-19 рўйхатга киритилди. Ва у тезликда иккинчи ўринга кўтарилди, инсульт кейинги ўринга тушди. Тадқиқот ўтказган олимларнинг таъкидлашича, юқумли касалликлар аста-секин ўнталикдан чиқиб кетмоқда. Аммо Альцгеймер касаллиги ўз мавқеини ошириб, тўққизинчи ўриндан кўтарилиб, олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, экспертлар янги пандемиялар пайдо бўлишини истисно этмаяпти, деб ёзади The Lancet журнали.

  • 9 Апрель, 08:50
  • Батафсил
not found

Ҳижома ростдан ҳам фойдалими, кимларга тавсия қилинмайди?

Ҳижома — махсус ускуналар ёрдамида вакуум орқали қон олдириш бўлиб, уни баъзан вакуумли массаж деб ҳам аташади. Альтернатив ва анъанавий тиббиёт соҳасига тегишли мазкур жараён қадимдан мавжуд. Унга кўра, беморнинг териси скалпел ёки игна билан кесилади, сўнг шикастланган жой устига вакуумли массаж учун махсус идиш қўйилади. Юзага келган босим туфайли тери идишга сўрилади ва шикастланган қисмдан қон сизиб чиқади. Ҳижома Ўрта Осиё, Хитой, Корея ва Шарқий Европа, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ давлатларида қўлланади. Ҳижома нима учун қўлланади? Ҳижоманинг бир нечта шифобахш хусусиятлари мавжуд, масалан, остеохондроз ва эпилепсиядан тортиб жигар, буйрак ва ўт пуфаги касалликлари учун самарали деб таъкидланади. Аммо ҳижоманинг фойдаси олимлар томонидан расман тасдиқланмаган. Илмий далилларга келсак, ҳижома асосан оғриқ қолдирувчи восита сифатида исботланган. Масалан, ҳижома мушаклар, бўйин ва елкадаги оғриқлар, кучли бош оғриғи, невралгия, герпесда ҳам қўлланади. Ҳижома зарар етказиши мумкинми? Ҳижоманинг салбий таъсири уни қаерда ва қандай муҳитда ўтказишга боғлиқ. Бир марталик игна ва скалпелдан фойдаланиш, кесишдан аввал бемор терисини дезинфекция қилиш каби хавфсизлик қоидаларига риоя этиш лозим. Акс ҳолда ОИВ, гепатит B ва C каби қон орқали юқадиган касалликлар ва бошқа инфекцияларни юқтириб олиш хавфи бор. Ҳижома кенг қўлланадиган Саудия Арабистони давлатида 25 000 тага яқин гепатит C касаллигига чалинган беморлар текширилган. Текширув натижаларига кўра, беморларнинг кўпгина қисми айнан ҳижома орқали гепатитни тасодифан юқтириб олган. Ҳижоманинг қуйидаги ножўя таъсирлари мавжуд: Ҳижома қилинган тери қисмида шиш, чандиқ, куйиш, турли яралар пайдо бўлиши; Терига инфекция тушиши; Қичишиш ва аллергик реакциялар содир бўлиши; Тери остидаги ёғ қатламининг яллиғланиши; Камқонлик; Псориаз ва бошқа тери касалликлари; Кебнер феномени (тери шикастланиши); Онг ва тушуниш билан муаммолар, бош айланиши; Кўнгил айниши, чарчоқ; Ҳушдан кетиш; Уйқу билан муаммолар. Ҳижома тиббий жараёндир. Баъзи тиббий билим, кўникма ҳамда дипломга эга бўлмаган шахслар томонидан бажарилган ҳижома юқоридаги салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳижома ман этиладиган ҳолатлар: Очиқ жароҳат ва тери яралари; Саратон касалликлари; Бирор ички орган етишмаслиги; Гемофилия ва бошқа қон касалликлари; Юрагига кардиостимулятор ўрнатилган инсонлар; Болалар ва қариялар; Ҳомиладорлик; Ҳайз даври; Холестерин миқдори ошганда; Юрак ва қон-томир касалликлари; Ўткир юқумли касалликлар. Шунингдек, чуқур тромбозда ва суяк синганда ҳам ҳижома қилиш мумкин эмас.

  • 8 Апрель, 16:29
  • Батафсил
not found

Онкологик касалликларни даволашга ёрдам берадиган янги дори ишлаб чиқилди

Россия технологик университети олимлари табиий хлорин асосида саратон касаллигини ташхислаш ва даволашда ёрдам берадиган янги дори воситасини ишлаб чиқишди. Кимё фанлари доктори Михаил Грин кимёгарлар радионуклидларни ушлаб, уларни ўсимтага ўтказишга қодир янги молекулани яратишганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу саратон ҳужайралари фаолиятининг бузилишига, бу эса кейинчалик уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Профессор бундай дори воситасидан касалликни аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади. “Бундан ташқари, биз яратган дори токсик эмас: терапевтик дозадан 50 баравар юқори дозаларни қўллаган синовлар лаборатория ҳайвонларининг ўлимига олиб келмади”, дея қўшимча қилди Грин. Олимлар яқин орада ушбу дорини Россия бозорига олиб чиқишни режалаштирмоқда.

  • 8 Апрель, 12:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech