10:29 (02.06.2023)

5415

Тадқиқот: талабалар айрим таомлардан воз кечиши керак

Олимлар талабалик йилларида тўғри овқатланмаслик бутун умр давомида соғлиқ муаммоларига олиб келишини аниқладилар: семириш, нафас олиш касалликлари ва депрессия. Тадқиқот Жинан университети тиббиёт факултети мутахассислари томонидан олиб борилди. Бу ҳақда “газета.ру” хабар бермоқда. Тажрибада Хитойнинг 31 университетидан 12 мингга яқин талаба иштирок этди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, талабаларнинг нотўғри овқатланиш одатлари, яъни шакарли ва юқори калорияли овқатларни кўп истеъмол қилиши келажакда семириш хавфини оширади. Натижада стресс ва депрессия пайдо бўлади.

Агар университет талабалари таомланиш рационига бефарқ бўлса, нафақат ортиқча овқатланишнинг одатий оқибатлари, балки юқумли касалликларга чалиниш хавфи ҳам ортади.

“Биз талабалар учун яратилган овқатланиш муҳити ҳақида ўйлашимиз керак. Биз ошхоналаримиз ва савдо автоматларимизда соғлом овқатланиш имкониятлари мавжудлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, шунда улар йўл-йўлакай овқатланмасдан соғлом таомларни ҳам танлашлари мумкин”, — дея таъкидлади олимлар.

Талабалар рационидан қандай овқатни чиқариб ташлаш керак?

1. Фаст-фуд: гамбургерлар, ҳот-доглар, картошка фри. Ушбу маҳсулотлардаги лаззат кучайтиргичлар ўзига қарам қилади. "Тез" тайёрланадиган овқатларни тез-тез истеъмол қилиш соғлиқдаги муамоларга сабаб бўлади.

2. Чипслар ва кракерлар (сухариклар). Уларни доимий истеъмол қилиш гастрит, ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.

3. Майонез ва кетчуп. Майонезнинг тез-тез қўшилиши инсоннинг қон томирларига таъсир қилади, гипертония ва атеросклероз каби касалликларга олиб келиши мумкин. Ушбу соусларнинг иккаласида ҳам кимёвий қўшимчалар ва бўёқларнинг юқори миқдори мавжуд.

4. Шакар ва туз. Ширинликларни кўп истеъмол қилиш семириш ва диабетга тўғридан-тўғри йўлдир. Тузни ортиқча истеъмол қилиш танадаги суюқлик даражасининг бузилишига олиб келади ва бу ўз навбатида, буйраклар, юрак ва қон томирларидаги юкни оширади. Натижада - буйрак етишмовчилиги, кўришнинг хиралашиши, юрак хуружи, инсульт юзага келиши мумкин.

5. Газланган ичимликлар. Бундай ичимликларнинг зарари уларнинг таркибида мавжуд бўлган озиқ-овқат кимёвий қўшимчаларининг ортиқча миқдоридадир. Кока-кола, алкоголсиз ичимликлар, газланган сувлар таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд. Бундай ичимликлардан доимий фойдаланиш кальцийнинг суяклардан аста-секин ювилиб чиқиб кетишига, овқат ҳазм қилиш муаммоларига ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади.

6. Қандолат маҳсулотлари. Шоколадлар, ширинликлар ортиқча миқдордаги шакарни ўз ичига олади.

7. Попкорн. Маълумки, маккажўхори хавфли эмас, лекин ёғ, туз, шакар, бўёқлар, лаззат кучайтиргичлар, хушбўй моддалар билан биргаликда у соғлиқ учун зарарли озиқ-овқат маҳсулотига айланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech