Молодежная политика

02.02.2023

2022/2023 ўқув йилидан мактаб битирувчилари шаҳодатномалари электрон шаклда берилади

Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

Битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:

➖ таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
➖ таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
➖ умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
➖ умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медал билан) шаҳодатнома (11-синф);
➖ умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медал билан) шаҳодатнома (11-синф);
➖ психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.

Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади. Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.

Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади. Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

2022/2023 ўқув йили якунидан “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech