КОРПОРАТИВ ВА МУЛКИЙ МУНОСАБАТЛАР БЎЛИМИ
Бўлимнинг асосий вазифаси хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли даромадларининг доимий ўсишини таъминлаш учун корхоналарда корпоратив бошқарув органлари фаолиятини мувофиқлаштиради. Компания қимматли қоғозларини жойлаштириш, муомалага чиқариш ва кейинчалик Компания ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятларининг акциялар ва бошқа қимматли қоғозларини хорижий инвесторлар ўртасида жойлаштириш бўйича ишларни бажаради. Компанияда корпоратив бошқарув сиёсатини амалга оширади.
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР БЎЛИМИ
Хорижий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ва дистрибюторлари билан ҳамкорликни ташкил етиш. Маҳсулотлар ассортиментини, Ўзбекистон бозорига чиқиш истиқболларини ўрганишда хорижий фирма ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш (маълумот тўплаш, хорижий ҳамкорлар билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма иш режаларини ишлаб чиқиш).
МАРКЕТИНГ БЎЛИМИ
Маркетингни режалаштириш, маркетинг назорати тизимини яратиш ва юритиш; мақсадли бозорларга кириб бориш, ушбу бозорларда йтакчи ўринларни егаллаш ва компания томонидан назорат қилинадиган бозор улушини кенгайтириш учун бўлинмаларнинг маркетинг фаолиятини осонлаштириш ва мувофиқлаштириш.
АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ БЎЛИМИ
"ДОРИ-ДAРМОН” AКнинг улгуржи ва чакана савдо корхонаси фаолиятини ахборот-таҳлилий маълумотлар орқали акс эттирувчи ахборот ва имидж сиёсатини амалга ошириш.
БИЗНЕС РИВОЖИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ БЎЛИМИ
Жамият таркибига кирувчи компания, ҳудудий аксиядорлик жамиятлари ва МЧЖнинг хўжалик фаолияти ва ривожланиш истиқболларини прогнозлаш, таҳлил қилиш. Бозор иқтисодиёти шароитида компанияни бошқаришнинг иқтисодий усулларини доимий равишда такомиллаштириш.
ХОДИМЛАРНИ БОШҚАРИШ ХИЗМАТИ
Компания тасарруфидаги лавозимларга кадрларни танлаш, Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ қабул қилиш, ўтказиш ва таклиф қилиш, меҳнат шартномаларини (контрактларини) тузиш, тартибга солиш, кўрсатма ва тақдим етиш.
ТАЪМИНОТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ СЕКТОРИ
Дори воситалари ва тиббий маҳсулотлар маркетинги. Дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш бўйича шартномалар тайёрлаш ва тузиш. Тузилган шартномаларга мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт буюмлари йетказиб беришни режалаштириш. Буюртмалар ва тузилган шартномаларга мувофиқ етказиб бериш режаларини ўз вақтида ва ҳажмда бажариш. Юборилган дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни ҳисобга олиш.
МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЛИМИ
Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизомини назорат қилиш бўлимининг асосий вазифаслари компаниядаги иш юритиш хизматини Ягона Давлат иш юритиш тизимига мувофиқ ташкил қилиш. Компаниянинг ташкилий бўлинмаларида ва тизимидаги АЖ ва МЧЖ ларда хужжатлар билан ишлашнинг ташкилий-услубий раҳбарлигини амалга ошириш ҳамда ижро интизомига тааллуқли масалалари назоратини олиб бориш.
ИЧКИ ФАРМАЦЕВТИК НАЗОРАТ БЎЛИМИ
“Дори-Дармон” АК тизимидаги дорихона муассасалари, корхона ва ташкилотлари томонидан амалдаги фармацевтика фаолиятига тааллуқли норматив ҳужжатларни ижросини ташкиллаштиради ва назорат қилади.