8-март Халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси Салихбаева Умида Саидовна Мудофаа вазирлигининг III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
«Дори-дармон» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Салихбаева Умида Саидовна Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан I даражали «Саломатлик» ордени билан тақдирланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қурбонов Баҳодир Низомович томонидан эл-юрт саломатлиги ва қолаверса, мудофаа вазирлиги тизимини сифатли дори воситалари билан таъминлаш борасидаги камтарона ва фидойи хизматлари учун “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси Салихбаева Умида Саидовнага “Ватан ҳимояси – мардлар касби” ёзуви ҳамда Мудофаа вазирлиги рамзлари туширилган кўкрак нишон топширди.
- “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг бир гуруҳ ходимлари “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди:
- Разаков Илёз Жабарович- Молия бўйича директор
- Аюдбжанов Асқар Анварович-"Dori-Darmon Garant" МЧЖ директори
- Примухамедова Баҳор Муртазақуловна- Иккинчи бўлим бошлиғи
- Шодмонов Абдувоҳид Орифжон ўғли- Ички фармацевтик назорат бўлими бошлиғи
- Алимджонов Юсупжон Аюпжанович- Ички фармацевтик назорат бўлими бош провизор-назоратчиси
- Азизова Маъмура Рихсиевна- Таъминотни ташкил этиш шўбасининг бош товаршуноси
- Тенглашев Ихтиёр Абдураимович-Марказий омборхона мудири
Бир гуруҳ ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фахрий ёрлиғига сазовор бўлди:
- Марказий дорихона мудири Орифхон Боқибоев
- 7-сонли дорихона мудири Тўлқин Ачилов
- Савдо шўъбаси бошлиғининг ўринбосари Динара Калимуллина
Шунингдек, Навоий вилоятида ўтказилган тадбирда "Навоий Дори-Дармон" АЖ бошқарув Раиси Орзиев Ғулом Ризаевичга Навоий вилоят ҳокими Н.Т.Турсунов “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонини топширди.
- "Жиззах Дори-Дармон" МЧЖ директори Исматов Махмаражаб Қудратович ҳамда "Қорақалпоқ Дари-Дармақ" МЧЖга қарашли Шуманай туманидаги 5- сонли дорихона мудири Режепов Асаматдин Кенесбаевич ҳам “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган “Мустақилликнинг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан “Фарғона Дори-Дармон” АЖда фаолият юритадиган ходимлар ҳам тақдирланишди.
- “Фарғона Дори-Дармон” АЖ Бошқарув раиси Турсунов Мухаммадамин Абдувассиевич, жамият Фармацевтика ишини ташкил этиш ва назорат бўлими бошлиғи Умурзақов Қамариддин Абдуқундузович ва Фармацевтика ишини ташкил этиш ва назорат бўлими назоратчи-провизори Саипов Зарифжон Анваровичларга вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.
- "Наманган Дори-Дармон" АЖ Бошқарув раиси Рахимберди Қосимов ҳамда ташкилий бўлим бошлиғи Рустам Тўйчиев “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
- Мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган ҳамкасбларимизнинг фидойилиги мукофотланди.
- "Buxoro Dori-Darmon" МЧЖ директори Дилмурод Ахатов ҳамда савдо бўлими бошлиғи Насим Эшқулов “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
- "Қашқадарё Дори-Дармон" МЧЖ ходимлари Молия ишлари бўйича директор уринбосари Раупов Хусен Махмоджонович ҳамда Савдо бўлими бошлиғи Аширова Озода Алиевналар "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланишди.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган юртдошларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланган.
- “Қашқадарё Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятининг 27 нафар ишчи-ходимлари ушбу кўкрак нишони билан тақдирланди.
«Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган соҳа ходимларини самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз.