Жараёнларнинг стратегик ривожланиши «Дори-Дармон» аксиядорлик компанияси томонидан 2018 йилга қадар мавжуд шароитларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини дори воситалари билан та’минлашга қаратилган ва узоқ муддатли истиқбол учун мўлжалланган бир қатор тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни назарда тутади.
Аксиядорлик компаниясининг бош мақсади Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва даволаш-профилактика муассасаларини сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан арзон нархларда та’минлаш борасидаги фаолиятни амалга оширишдан иборат.
Маркетинг фаолиятини ривожлантириш қуйидагиларни назарда тутади:
· Чакана савдо тармоғида маҳсулотнинг тизимли мерчендайзинги
· Бренд-маркетингни ривожлантириш
· Мижозларга хизматлар кўрсатиш сифат стандартларини ошириш
· Ассортимент минимумини кўпайтириш
· Чакана савдо ассортиментини импорт маҳсулот ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари ҳисобига кенгайтириш
Маҳсулот ассортиментига оид сиёсат:
· Дорихона муассасалари дефектурасининг доимий мониторингини олиб бориш, муайян минтақада пешқадамлик қилаётган дистрибюторларнинг прайс-листларини кузатиб бориш ва ўз рейтинг жадвалларининг таҳлили асосида мижозларга товарларни бериш
· Ҳам дорихоналарда, ҳам етакчи етказиб берувчиларда мавжуд позициялар номенклатурасини аниқлаш ва унинг ёрдамида дори воситалари ассортименти рўйхатига киритишга лойиқ бўлган барча препаратларни қамраб олувчи рўйхатни тузиш
Инвестицион ривожланиш:
· Ҳар йили компаниянинг инвестицион имкониятларини баҳолаш
· Инвестицион имкониятлардан имкон қадар тўлиқ фойдаланиш ва инвестицион ресурсларни фаол ишга солиш
· Истиқболи порлоқ янги инвестицион имкониятлардан тез фойдаланилишини та’минлаш
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш:
· Маркетингни оптималлаштириш, ма’лумотлар хизмати тақдим этувчи дефектурани камайтириш дастурига қўшимча имкониятларни жорий этиш
· Ҳужжат айланиши тизимини тўлиқ автоматизация қилиш
· АКТ соҳасида ходимларга та’лим бериш ва уларнинг малакасини ошириш
· Компания ижтимоий саҳифаларини узлуксиз равишда қўииаб-қувватлаш ва ривожлантириш
· Компания мобил иловасини узлуксиз равишда қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
Дивидендга оид сиёсат:
· Ҳар йили олинган соф фойдани тақсимлаш ва асосий улушни компанияни ривожлантиришга йўналтириш
· Даромадни тақсимлаш:
25% - дивидендлар (пул кўринишида)
5% - захира капитал
70% - аксиянинг номинал қийматини устав фондини капиталлаштириш ҳисобига кўпайтириш
Ишлаб чиқаришни ривожлантириш:
· Дорихона ички ишлаб чиқаришини ривожлантириш: ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг номлари миқдорини ва сотувлар ҳажмини кўпайтириш
· «Авиценна» заводининг гален ишлаб чиқариш бўйича қувватларини ўзлаштириш
· Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатурасини кўпайтириш
· «ИнтеграДД» МЧЖ:
• Инексион препаратлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш
• Инфузион эритмалар ишлаб чиқаришни бошлаш
Кадрлар билан ишлаш сиёсати:
· «Дори-Дармон» АК ўқув марказида ходимлар билан тренингларни мутазам равишда ўтказиш
· Ходимларни танлаб олиш стандартини оптималлаштириш
· Иш ҳақини кўпайтириш
· Ижтимоий пакетни сақлаб қолиш
· Ходимларни тиббий суғурта қилиш хизматлари доирасини кенгайтириш
· Мукофотлар тўлаш қўшимча мезонларини ишлаб чиқиш
· Ходимлар учун ўтказилаётган тренинглар сонини кўпайтириш
· Мансаб пиллапояларидан кўтарилиш учун имкониятлар яратиш
Ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш қуйидагиларга эришиш учун имконият яратади:
· Ўзбекистон Республикасининг етакчи аксиядорлик компанияларидан бири бўлиб қолиш
· «Дори-Дармон» брендининг аҳоли ўртасида таниқлик даражасини кучайтириш
· Маҳсулотлар ва компаниянинг кучли томонлари ҳақида ахборотни исте’молчиларга етказиш ҳисобига исте’молчиларнинг «Дори-Дармон» АК маҳсулотлари ва хизматларига бўлган хайрихоҳлигини кучайтириш
· Фармацевтика, парафармацевтика, бошқарув техникаси, технологиялари соҳасида тизимнинг самарадорлиги ва маҳсулот сифатини оширишни та’минловчи фан ютуқлари ва илғор тажрибадан фойдаланишга асосланган инновацияларни мунтазам равишда амалга жорий этиш.
Мазкур ташаббусларнинг пировард мақсади Ўзбекистон Республикаси аҳолисини арзон, самарали ва хавфсиз дорилар билан керакли миқдорда та’минлашга қодир бўлган барқарор миллий индустрияни яратишдир. Дори-дармонларнинг янги авлодини яратиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва хизматлар доирасини кенгайтиришга оид вазифалар Стратегиянинг муҳим элементига айланиши лозим.