Матбуот хизмати ҳақида

Матбуот котиби: Пардаева Кумуш

Телефон: +99878 120 38 09

Электрон почта: kumush@doridarmon.uz

Сайт администратори: Салиева Дурдона

Телефон: +99871 281 43 32

Электрон почта: durdona@doridarmon.uz

 Матбуот хизматининг асосий вазифалари ва функциялари:

–“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда компания деб юритилади) раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

– ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш;

– Компания фаолияти  ва соҳасига доир норматив-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида кенг жамоатчиликни холисона, сифатли ва  тезкор хабардор қилиш;

– оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, Матбуот хизмати билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантириш, ахборот хабарларини (матбуот учун ахборотлар, бюллетенлар ва шу кабиларни) тарқатиш, оммавий тадбирларни шу жумладан, компания раҳбарияти иштирокидаги тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот анжуманлари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар)ни ташкил этиш;

– Компаниянинг расмий веб-сайтида ахборотни тезкор жойлаштириш

ва ўз вақтида янгилаб бориш, интернет тармоғидаги веб-ресурсларни,

шу жумладан, ижтимоий ва мобиль тармоқларни ривожлантириш;

– соҳага оид масалалар бўйича ахборот майдони мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, нотўғри хабар ёки компания обрўсига путур етказувчи материалларга зудлик билан муносабат билдиришнинг турлари, усуллари      ва даражаси бўйича экспертлар (мутахассислар) билан биргаликда таклифлар тайёрлаш, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;

– Компания бўлимлари ҳамда компания таркибидаги жамиятлар билан билан биргаликда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатиш учун хабар, маълумот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш;

– Компания фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатларидаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (матнли, фото, аудио, видео ва бошқа шаклларда) билан таъминлаш;

– Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, шунингдек, компания фаолиятини халқаро майдонда кенг танитиш ҳамда компаниянинг хорижий давлатларга ишчи ва расмий сафарларини ижобий тарзда ёритиш мақсадида делегацияларга ҳамроҳлик қилиш;

– Компания фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолатини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини таҳлил қилиш ва улар тўғрисида раҳбариятга ахборот бериш;

– Компания фаолияти соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech