Компания таркибий бўлинмаларининг асосий вазифалари

Компания тизимидаги ташкилотлар тижорат ташкилоти булиб, унинг асосий максади молиявий-хужалик фаолиятидан фойда олишдир. Улар асосий максадига эришиш учун фаолият ва хизмат курсатишнинг куйидаги турларини амалга оширади:

-расмий суратда белгиланган хак микдори куллаган тарзда дориларни, дори моддаларини ишлаб чикариш, кадоклаш, харид килиш, хисобга олиш, саклаш, сотиш, шунингдек тиббий ускуналар уларга эхтиёт кисмлар ва материаллар сотиб олиш;

-узининг тизимига кирувчи хужалик юритувчи субъектларни манфатларини химоя қилиш;

-илмий тадқикот ишларини олиб бориш, халқ табобатининг ноананавий даволаш усуллари, дориларини ишлаб чикариш;

-дори воситаси тугрисида ахборотнинг худудий тизимини барпо килиш;

-дорихона муассасалари фаолиятини қайта ташкиллаш ва мулкчиликнинг турли шаклларига ўтишларида кумаклашиш;

-ахолини дори-дармон, воиталари, тиббий буюмлари, дори моддаларига булган эхтиёжларини туларок кондириш максадида сармоялар, фукаролар, жумладан чет-эл юридик шахсларининг маблагларини жалб этиш, савдо сотик ва таъминот тизимини такомиллаштириш;

-доривор усимликлар, неъматлар, илдизлар ва гиёхларни устириш, тайёрлаш ва кайта ишлаш, қадоклаш ва сотиш;

-ахолини ва даволаш муассасаларини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таминлашни ташкил этиш;

 -дори моддаларини сифати устидан назорат олиб бориш ва доришунос ходимларни малакасини ошириб бориш;

-мол захирасининг, жумладан тасдикланган эхтиёт шарт дори-дармонлар холати устидан назорат олиб бориш;

-барча ишлаб чикариш жараёнлари, жумладан тиббий максадларда кулланиш рухсат этилган дориларни таёрлаш, саклаш ва сотиш тартиби буйича рахбарликни амалга ошириш;

-чакана ва улгуржи савдо билан шугулланиш;

-воситачилик шу жумладан савдо воситачилик ва савдо харид фаолиятини хамда агар конун билан такикланмаган булса бартер операцияларни амалга ошириш.

-кимматли когозлар харид килиш ва улар билан ишлаш;

-ташки иктисодий фаолият билан шугилланиш (лицензия билан);

-чет эл инвестицияси иштирокидаги кушма корхоналарни ташкил этиш ва улар билан узаро манфаатли шартнома-контрактлар тузиш;

-амалдаги конунчиликка мувофик экспорт-импорт ишлари билан шугилланиш.

Ташкилотлар конунчиликда белгиланган бошка фаолият турларини урнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech