12:00 (17.10.2024)

364

67 номдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

2024 йил 9 ойи мобайнида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш учун 1 479 та (2023 йилнинг ушбу даврига нисбатан 1,06 баравар кўп) мурожаат келиб тушган. 

Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, 12 600 номдаги 113 300 ўрамдан:

- 6527 номдаги 63 935 ўрам — дори воситаларининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги;

- 110 номдаги 695 ўрам — дори воситаларининг ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ эканлиги;

- 907 номдаги 2646 ўрам — дори воситаларининг яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз эканлиги;

- 67 номдаги 5492 ўрам — дори воситаларини қалбакилаштирилганлиги ва уларни тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситаларининг юртимиздаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech