Янгиликлар

not found

Россияда COVID-19 ни даволашда дори воситаларининг ножўя таъсирлари аниқланди

Пандемиянинг уч йили давомида Россияда COVID-19 ни даволаш учун мўлжалланган 15 та дори воситасидан фойдаланиш натижасида 800 дан ортиқ ножўя таъсирлар юзага келганлиги қайд этилган. Ножўя таъсирларнинг ярмидан кўпи фавипиравир фаол моддасини ўз ичига олган «Авифавир», «Ареплевир» ва «Коронавир» препаратлари билан боғлиқ. Экспертлар COVID-19 ни даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг ножўя таъсирлари частотасини баҳолашди. Таҳлил натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий маҳсулотларни экспертиза қилиш илмий маркази (НЦЭСМП) журналида чоп этилди, деб ёзади «Медицинский вестник». Росздравнадзорнинг расмий статистикасида коронавирус инфекциясини даволаш билан боғлиқ жами 873 та ҳисобот мавжуд. COVID-19 дориларига салбий реакциялар энг кўп тиббиёт ходимлари томонидан қайд этилган - ҳисоботларнинг 39%. 35% ҳолларда фармацевтика компаниялари хабар беришган. Рўйхатда қандай дорилар бор Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник тавсияларининг турли версияларига киритилган 15 та дори воситасини қўллаш натижасида салбий реакциялар юзага келган. Ножўя реакцияларнинг энг кўп сони вирусга қарши фавипиравир препаратини қўллаш билан боғлиқ - 493 та ҳолат ёки фоизда ҳисоблаганда COVID-19 дориларидан аниқланган ножўя реакцияларининг умумий 56% ни ташкил қилади. Мутахассислар бунинг сабаби сифатида препаратнинг кенг қўлланилишини кўрсатишди. Биргина 2021 йилнинг ўзида фавипиравирнинг ўртача суткалик дозалари сони ремдесивир истеъмолидан 30 баравар ва гидроксихлорохин истеъмолидан олти баравар ошган. Кейинги ўринда катта фарқ билан гидроксихлорохин ва олокизумаб турибди - 87 ва 85 та ҳолат. Ҳар бир дори умумий ҳисоботнинг 10% ни ташкил этади. Росздравнадзор маълумотлар базасида, шунингдек, коронавирус инфекциясини даволашда қўлланиладиган яна 12 та дори, шу жумладан тўртта вирусга қарши восита: ремдесивир, умифеновир, молнупиравир ва ритонавир билан лопинавирнинг ножўя таъсирлари тавсифи мавжуд. Булар «Велкури», «Арбидола», «Лагеврио» ва бошқа дориларнинг МНН билан кўрсатилган фаол моддалари. Мутахассислар, шунингдек, азитромицин антибиотиги, иммунодепрессантлар, глюкокортикоид дексаметазон ва Ковид-глобулинни қабул қилишда салбий реакцияларни аниқлади (расм). COVID-19 га қарши дорилар қандай ножўя таъсирлар кўрсатди? Лаборатория ва инструментал кўрсаткичларга таъсири коронавирус инфекциясини даволашда энг кенг тарқалган ножўя реакция бўлди. 273 та шундай ҳолат аниқланиб, умумий кўрсаткичнинг 17 фоизини ташкил этган. Иккинчи кенг тарқалган ножўя реакциялар жигар ва ўт йўллари касалликлари бўлди - 203 та хабарда, кейинги ўринда ошқозон-ичак касалликлари - 191 та хабарда. Иммунитетнинг тушиши, қон ва лимфа тизимининг бузилиши, инъекция жойидаги реакциялар ва умумий бузилишлар ҳам қайд этилган. Шу билан бирга, хабарларнинг деярли учдан бир қисми "жиддий" реакция мезонларига жавоб беради, дейди экспертлар. Улар орасида: нафас олиш етишмовчилиги, тошма тошиши, ўпка эмболияси ва аллергик шиш кўрсатилган. Салбий реакцияларнинг оқибатлари Реакциялар натижасида беморнинг ўлими кўрсатилган 125 та ҳисобот аниқланган, бу 14% ни ташкил этади. Бироқ, экспертлар томонидан ўлим COVID-19 нинг оғирлиги ва ривожланиши билан боғлиқми ёки дори воситаларига салбий таъсир кўрсатиши билан боғлиқми - бу кўрсатилмаган. Хабар қилинган ҳодисалар орасида нафас етишмовчилиги (30 та хабар), ўпка эмболияси (13), ўткир респиратор дистресс синдроми (20), сепсис ва септик шок (17) ва орган етишмовчилиги (15) мавжуд. Маълумотларга кўра коронавирус инфекциясини даволаш пайтида салбий реакцияларнинг аксарияти хавфсиз тарзда тугаган. 39% ҳолларда "Covid" дори-дармонларига салбий реакциялардан тикланиш содир бўлган, 14% ҳолларда яхшиланиш кузатилган, беморларнинг 6 фоизида вазият ўзгармаган - 53 та ҳисобот буни тасдиқлади.

  • 3 Май, 08:48
  • Батафсил
not found

Донор қони плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқариш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 225-сон қарори қабул қилинди. Президентнинг “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони билан донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини хусусий тартибда ишлаб чиқаришга тақиқ бекор қилинган. Ҳужжат билан Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Белгиланишича, донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида ажратиб олиш, тўплаш, унинг асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва етказиб беришга қуйидаги талабларни бажарган юридик шахслар учун рухсат берилади: - тиббий ҳамда фармацевтика фаолияти учун тегишли лицензияларга эга бўлиш;- “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)”нинг миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш;- донор қонидан қон плазмасини дори моддаси (субстанция) сифатида плазмафарез усулида Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган тиббий техника воситасида ажратиб олиш. Қон плазмаси асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, ҳар бир партия учун аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилгандан сўнг уларнинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади. Шунингдек, қон плазмасидан дори воситаларини ишлаб чиқаришда сифатни таъминлашга доир талаблар алоҳида тарзда белгиланди.

  • 2 Май, 15:06
  • Батафсил
not found

20 та энг йирик фармацевтика компанияларининг учдан икки қисми ChatGPTга ишонмайди

Гарчи саноатнинг ярмига яқини ўз ходимларига ChatGPT дан фойдаланишни тақиқлаган бўлса-да, кўплаб био-тиббиёт фанлари мутахассислари ундан мунтазам фойдаланадилар. ZoomRx томонидан ўтказилган сўровда респондентларнинг ярмидан кўпи ChatGPTдан ҳар ойда камида бир неча марта, респондентларнинг тўртдан биридан кўпроғи эса ҳар куни бўлмасада ҳафтада бир неча марта ушбу воситадан фойдаланишини айтди. 20 та йирик фармацевтика компаниясининг 65 фоизи ўз ходимларига ChatGPT-дан фойдаланишни тақиқлаганини айтишди. Респондентларнинг тушунтиришича, бу чора маълумотлар сизиб чиқишидан қўрқиш билан боғлиқ. Бундай хавотирлар асоссиз эмас: илгари баъзи фойдаланувчиларга сунъий интеллект бошқа фойдаланувчилар билан қилган суҳбатлари тарихини кўриш имконини берувчи хатони тузатиш учун ChatGPT бутунлай ўчириб қўйилган эди. "Ходим шахсий клиник маълумотларни ёки бошқа нозик маълумотларни ChatGPT-га юклайди, сунъий интеллектдан ёрдам сўрайди ва кейин бу маълумотлар чатботнинг келажакдаги фаолиятини яхшилаш учун фойдаланиладиган OpenAI тренинг маълумотлар тўпламига тушади", деб тушунтирди ZoomRx мутахассислари. Бироқ, кўплаб биологлар ва шифокорлар мунтазам равишда ChatGPT-дан фойдаланадилар. Aммо, умуман олганда, сунъий интеллект ҳақида гап кетганда, иштирокчиларнинг 83 фоизи технологияни "ортиқча баҳоланган" деб аташган. ZoomRx сўровида жами 200 дан ортиқ био-тиббиёт фанлари мутахассислари иштирок этди.

  • 2 Май, 11:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech