Янгиликлар

not found

Ёшлар бандлиги: “Карьера–2026”

Урганч давлат тиббиёт институти битирувчилари бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган иш ўринлари билан таништириш мақсадида “Карьера–2026” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда давлат ва хусусий секторда фаолият юритаётган ташкилотлар қаторида “Хоразм Дори-Дармон” МЧЖ ҳам иштирок этди.Меҳнат ярмаркаси давомида талабалар ва битирувчиларга жамият тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари ҳамда ёш мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, иштирокчилар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг қизиқишлари ва касбий йўналишлари асосида таклифлар билдирилди.Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсати доирасида битирувчи ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, уларнинг касбий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Карьера–2026” ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилиб, ёшлар ва иш берувчилар ўртасида самарали мулоқот майдонига айланди.

  • 22 Май, 12:10
  • Батафсил
not found

2,5 мингга яқин дорихонада чекланган савдо устамаси асоссиз оширилгани аниқланди

Истеъмолчилардан асоссиз маблағ олган дорихоналарга тегишли таъсир чоралари қўлланилди. Бу ҳақида Рақобат қўмитаси маълумот берди. Маълумки, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 октябрдаги қарори асосида дори воситалари нархларини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича рақамлаштирилган тизим жорий этилганди. Мазкур тизим орқали чакана ва улгуржи савдода дори воситалари нархларининг асоссиз оширилишини инсон омилисиз аниқлаш механизми йўлга қўйилган. Шунингдек, Рақобат қўмитасининг таклифига асосан 2026 йил март ойидан дори воситалари референт нархларини назорат қилиш тизими янада такомиллаштирилди. Хусусан, улгуржи савдода дори воситалари нархи белгиланган референт нархдан юқори қўлланилганда солиқ органлари томонидан ҳисоб-фактураларни рўйхатга олиш автоматик тўхтатиш (валидация) тизими жорий этилди. Натижада улгуржи савдода нархларни сунъий ошириш ҳолатларининг олди олиниб, 12,5 мингдан зиёд чакана дорихоналарга дори воситаларини белгиланган референт нархдан қиммат сотилиши автоматик равишда олди олинади. Текширувлар давомида 2,5 мингга яқин дорихона томонидан 686 мингга яқин ҳолатда чекланган савдо устамаси 10 фоиздан 3 баробаргача ошириб қўллангани аниқланиб, истеъмолчилардан асоссиз равишда 21,1 млрд сўм маблағ олингани аниқланган ва қайтариш юзасидан тегишли чоралар кўрилган. Хусусан, 2026 йилнинг биринчи чорагида 190 дан ортиқ дорихонада 110,5 мингга яқин ҳолатда 1,4 миллиард сўмдан зиёд маблағ асоссиз олингани қайд этилган.

  • 21 Май, 12:00
  • Батафсил
not found

Дорихоналарда дори воситалари қандай тайёрланади?

Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш учун тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади. Дори воситалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланиши рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади ва санитария нормалари, талаблари ва гигиеник нормативларга жавоб берадиган шароитларда амалга оширилади. Ҳужжат билан дорихоналарда: ➖ инъекцион ва инфузион дори воситалари; ➖ янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшга тўлмаган болаларни даволаш учун мўлжалланган дори воситалари; ➖ антибиотиклар; ➖офтальмологик дори воситалари;➖ суюқ дори воситалари: суспензиялар, томизиладиган воситалар ва бошқалар;➖ суртма дорилар;➖ қаттиқ (кукун шаклидаги) дори воситалари;➖ тиббий буюмлар тайёрланади. Дорихоналар тайёрлайдиган дори воситаларининг сифат назоратини ички дорихона назорати соҳасида тегишли профессионал билимга эга бўлган фармацевт амалга оширади.   Кимёвий назорат ўтказиш учун дорихонада барча зарур ускуналар, асбоблар ва реактивлар мавжуд бўлган махсус иш жойи жиҳозланган бўлиши керак. Дори воситалари тайёрланиши тўғрисидаги барча ёзувлар махсус журналга қайд этилади. У ёзма ёки электрон шаклда юритилади. Тайёрланган дори воситалари сотиш олдидан ҳам назоратдан ўтказилади, қуйидагиларга мувофиқлиги текширилади:а) дори воситаси ўрамининг унинг таркибига кирувчи дори моддаларининг физикавий-кимёвий хоссаларига мослиги;б) рецепт, талабнома реквизитларининг тайёрланган дори воситасининг ўровида кўрсатилган маълумотларга мослиги;в) тайёрланадиган дори воситаларини расмийлаштириш талабларига мослиги. Бирон-бир номувофиқлик аниқланганда тайёрланган дори воситаси сотилишига йўл қўйилмайди.

  • 20 Май, 15:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech