Янгиликлар

not found

Президент раислигида ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.  Соҳа учун масъул 13 та вазирлик ва идора ҳамда 223 нафар ҳоким ўринбосарлари бор. Лекин таълим, тиббиёт, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларидаги ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини таъминлашда камчиликлар йўқ эмас. Тиббиётда ҳам камчиликлар етарли. Сўнгги етти йилда тизимда 7 та вазир алмашди, лекин соҳани рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш суст кечмоқда. Республика марказлари билан бирламчи бўғин ўртасида интеграция йўқлиги қайд этилди. Бош вазирга муҳокама қилинаётган соҳаларда вазирлар, вазир ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти бўйича таклифларни киритиш, ҳар бири билан бир йиллик контракт тузиб, KPI белгилаш топширилди. 

  • 5 Февраль, 11:21
  • Батафсил
not found

ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади

Солиқ қўмитаси 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилиниши ҳақида хабар берди. Энди қуйидагилар учун ҳам ҚҚС тўланади. савдо айланмаси бўйича: ▫️ тиббий хизматлар;▫️ ветеринария хизматлари;▫️ дори воситалари;▫️ ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар. Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда: ▫️ дори воситалари;▫️ ветеринария дори воситалари; ▫️ тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар; ▫️ шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё. Aҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича: ▫️ сув таъминоти;▫️ канализация; ▫️ санитария жиҳатдан тозалаш; ▫️ иссиқлик таъминоти. Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилган. 2023 йилда ҚҚС бўйича берилган имтиёз туфайли 2 610 та корхона молиявий хизматларда 13,3 трлн сўмлик ҚҚСсиз операцияларни амалга оширган, 7 577 та корхона эса 25,7 трлн сўм миқдорида ҚҚС ноль ставкасини қўллаган.

  • 5 Февраль, 09:39
  • Батафсил
not found

ЖССТ- 26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти онкологик касалликлар бўйича ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2050 йилга келиб, дунёда саратонга чалиниш кўрсаткичлари йилига 20 миллиондан 35 миллион ҳолатга кўпайиши мумкин. Ўсиш динамикасига таъсир кўрсатувчи қатор омиллар мавжуд. Улар орасида тамаки истеъмоли, спиртли ичимликлар, семириш ва ҳаво ифлосланиши асосий ўринни эгаллайди. Хусусан, ҳисоботда инсон тараққиёти индекси жуда юқори бўлган мамлакатларда ҳар 12 аёлдан бири кўкрак бези саратонига чалиниши прогноз қилинган. Шунингдек, ҳар 71 нафар бемор аёлдан бири бу хасталик оқибатида вафот этади. Инсон тараққиёти индекси паст давлатларда эса вазият бошқачароқ тус олиши мумкин. Яъни ҳар 27 аёлдан бирига кўкрак бези саратони ташхиси қўйилиб, 48 нафар бемордан бири ҳаётдан кўз юмади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда сайёрамиз бўйича 20 миллиондан ортиқ саратонга чалинган бемор ва 10 миллионга яқин ўлим ҳолатлари қайд этилди. Онкологик касалликлардан ўлим сабаблари орасида ўпка саратони етакчилик қилган — 18,7 фоиз. Бу дард 1,8 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ана шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун ЖССТ 2023 йил декабрь ойида электрон сигарета истеъмоли, реализацияси ва тарғиботини назорат қилиш ҳамда тартибга солиш юзасидан ҳукуматларга шошилинч тавсиялар берди.

  • 2 Февраль, 17:48
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech