Янгиликлар

not found

Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси касалликлардан вафот этмоқда?

Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўтган йили 95 000 нафар эркак, 77 800 нафар аёл вафот этган. Мамлакатда 2023 йил январь – декабрь ойларида жами 172 800 киши оламдан ўтган. Вафот этганларнинг 93 600 нафари шаҳарлар, 79 200 нафари қишлоқлар аҳолиси ҳиссасига тўғри келган. Вафот этганлар орасида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 24,6 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 8,8 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 66,6 фоизни ташкил этган. Агентлик ўтган йил давомида қайд этилган ўлимларнинг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққанини маълум қилган. Шунингдек: 10,8 фоизи — ўлимлар ўсимталардан; 5,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан; 4,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан; 4,1 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан; 1,3 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан; 12,4 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган. Ўтган йили энг кўп ўлимлар Самарқанд вилоятида қайд этилган — 19 388 та. Шу билан бирга, Фарғона (18 658 та), Қашқадарё (16 424 та), Андижон (15 877 та), Тошкент вилоятлари (15 537 ўлим) ҳамда Тошкент шаҳрида (15 616 та) ўлимлар сони нисбатан юқори бўлган. Ўлимларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Навоий, Сирдарё Тошкент, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистонда қайд этилган.

  • 29 Январь, 10:01
  • Батафсил
not found

Панкреатитдан ўз вақтида даволанмаслик қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин

Сўнгги йилларда дунё аҳолиси ўртасида овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ хасталиклар кенг тарқалмоқда. Айниқса, улар орасида панкреатит – ошқозон ости безининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши етакчи ўринни эгаллайди. Хўш, ушбу касалликнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади? Мазкур саволга тиббиёт фанлари доктори Феруза Хамрабаева жавоб берди. — Ошқозон ости бези овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим органи бўлиб, озуқа моддаларининг сўрилиши учун зарур, — дейди мутахассис. — Ушбу аъзо ўзидан ичакдаги оқсиллар, ёғлар ва мураккаб углеводларни парчалайдиган ферментларни ажратади. Шу билан бирга, унинг яна бир функцияси – организмдаги глюкозани сақлаш ва уни тартибга солиш учун инсулин гормонини ишлаб чиқаради. Панкреатит – ошқозон ости безининг яллиғланиши бўлиб, ушбу аъзонинг дисфункцияси туфайли овқат ҳазм қилиш ферментлари муддатидан олдин фаоллашганда ва орган тўқималарига зарар етказганда ривожланади. Касалликнинг ўткир шаклида тўқималарнинг “ўзини ўзи ҳазм қилиш” механизми ишга тушади. Сурункали яллиғланиш оқибатида ҳазм қилувчи ферментлар етишмовчилиги юзага келади. Ферментлар ўрнини ошқозоности бези ҳужайраларининг эгаллаши эса унинг ташқи секретор функциясини бузиш билан бирга, гормонлар ишлаб чиқиш вазифасини ҳам ўзгартириб юборади. Хасталикнинг келиб чиқишига кўпинча нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. Шунингдек, ўт қопи ва ўт йўллари ҳамда ўн икки бармоқли ичак касалликлари, без йўлларининг тошлар ёки ўсмалар билан беркилиб қолиши, генетик мойиллик, гормонал ўзгаришлар, баъзи дориларни қабул қилиш, спиртли ичимликлар, стресс ва инфекцион касалликларнинг бир қанча турлари ҳам асосий омиллардан. Панкреатитга чалинган инсонда кўнгил айниши, қайт қилиш, ўнг қовурға ва қориннинг пастки қисмида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, диарея ва тери сарғайиши кузатилади. Қорин девори ва кўричакни эслатувчи қориннинг ўнг томонида ўткир оғриқ, вазн йўқотиш, елка кураги ёки кўкрак орқасига тарқаладиган оғриқ, қорин дам бўлиши, умумий заифлик, бош айланиши ҳам касаллик белгиларидир. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин. Хасталикни даволаш шифокор томонидан унинг даражасига, ҳамроҳ касалликлар борлигига ва беморнинг умумий аҳволига қараб белгиланади. Агар панкреатит белгилари 2-4 кун давомида безовта қилса, албатта, гастроентеролог-шифокорга мурожаат қилиш лозим.

  • 26 Январь, 14:42
  • Батафсил
not found

Препаратнинг ён таъсири юзага келганда нима қилиш керак?

Ҳар қандай дори-дармонлар, препаратнинг таркибий қисмларига сезгирлик ёки танада аллергик реакциялар мавжуд бўлганда, дозани ошириб юбориш натижасида юзага келадиган ён таъсирга эга. Кўпгина ножўя таъсирлар дори истеъмоли тўхтатилгандан сўнг ўз-ўзидан йўқолади. Баъзи ҳолларда жиддий аллергик реакция пайдо бўлиши мумкин, натижада терида тошмалар пайдо бўлади (Стивенс-Жонс синдроми). Ушбу ён таъсир кетма-кет бир неча ҳафта давомида пасаймаслиги мумкин. Ножўя таъсирлар кўринишидаги реакциялар ҳамма жойда миллионлаб дорилар билан юзага келишиш мумкин. Дори-дармонлар келтириб чиқарган салбий реакцияларнинг аксарияти фойдаланиш тўхтатилгандан кейин бир неча соат ичида ёки фаоллаштирилган кўмир препаратини истеъмол қилгандан сўнг дарҳол йўқолади. Танадаги жиддий ножўя таъсирлар шифокор томонидан даволаниши керак. Вазият препаратни қўллашни давом эттирганда, шунингдек, ён таъсирга сабаб бўлган препаратнинг таъсирини кучайтирадиган баъзи дориларни қабул қилишда ёмонлашиши мумкин. Aгар сизда препаратнинг таркибий қисмларига бирон бир реакция бўлса, бу масалани шифокорингиз билан олдиндан муҳокама қилишингиз керак. Бундай ҳолда, мутахассис бошқа дори-дармонларни ёки препаратнинг паст дозасини белгилайди. Жиддий аллергик реакциялар юзага келса, қуйидаги ҳаракатлар тавсия этилади: - Эпинефрин инъекцияларини ёки оғиз орқали антигистаминларни қўллаш. - Aнафилакси хавфини олдини олиш учун шифокорни чақириш тавсия этилади;- Агар машинада бўлсангиз, бундай ҳолатда машина бошқариш тавсия этилмайди, шунинг учун тез ёрдам чақириш лозим. Доктордан нималарни сўраш керак? - Тананинг умумий ҳолати қачон яхшиланади?- Препаратни қабул қилишни тўхтатишим керакми ёки шунчаки унинг дозасини камайтиришим керакми?- Қабул қилинаётган дорини қайсиси билан алмаштириш керак?- Ён таъсири узоқ давом этадими? - Aломатлар касаллик туфайли юзага келган бўлиши мумкинми?Ва албатта шикофор тавсиясига кўра, турли таҳлиллар топшириш мумкин.

  • 26 Январь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech