Янгиликлар

not found

Aндижон вилоятида 1,2 млрд сўмлик ноқонуний дори воситаси айланмасига чек қўйилди

Aндижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарлик фош этилди.  Хусусан, Aндижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Я бошқарувидаги “BYD“ русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автотранспорт юкхонасида 171 қути «Ферроуз» номли дори воситалари борлиги аниқланди. Шундан сўнг тезкор тадбир давом еттирилиб мазкур фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида дастлабки қиймати 1 млрд. 200 млн сўмлик 14 хил турдаги 10 686 дона дори воситалари, 50 дона картон қутиларда дори воситаларининг бўш қутилари, йўриқномалари ва ёрлиқлари борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

  • 9 Ноябрь, 09:04
  • Батафсил
not found

Мутахассис кузда рангли маҳсулотларни истеъмол қилишни маслаҳат берди

Нутрициолог ва овқатланиш бўйича мутахассис кузда рангли сабзавотлар ва меваларни рационга киритишни маслаҳат берди. Унинг сўзларига кўра, бундай чора совуқ даврда иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Мутахассиснинг тушунтиришича, рангли маҳсулотларда, жумладан, антиоксидантлар ҳам бор. "Содда қилиб айтганда, булар бизнинг танамизнинг ҳимоячилари. Ҳозир бозор расталарида жавонларда мавжуд бўлган ҳамма нарса таомномамизда бўлиши керак", - дея тушунтирди Степанова. Шунингдек, диетолог C витамини ўз ичига олган озиқ-овқатларга алоҳида эътибор беришни маслаҳат берди. Биринчи навбатда, бу чаканда ва клюква, шунингдек, наматак. Бу резаворлардан шакар қўшмасдан ичимликлар ичишни тавсия қилинади, чунки шакар иммунитет тизимини "ўчириб қўяди", бу эса вирус юқишини осонлаштиради. Мутахассис, шунингдек, соғлом ёғларни, масалан ёғли балиқни қўшиш билан рационни хилма-хил қилишни тавсия қилди.

  • 8 Ноябрь, 17:40
  • Батафсил
not found

"Чирчиқ” полигонида давлат бошқарув органлари масъуллари иштирокида йиғин бўлиб ўтмоқда

Мудофаа вазирлигига қарашли Чирчиқ умумқўшин полигонида давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимяти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари иштирокида йиғин бошланди. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машарипов ҳам мазкур ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқда. Йиғин давомида вазир ўринбосарлари, агентлик ва инспексия, қўмита ва бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари қўшинлар кундалик фаолияти билан танишган ҳолда, мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўладилар. Мазкур йиғин орқали давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини жанговар тайёргарлик фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотларни ўтказиш йўли билан аввал олинган ҳарбий кўникмаларини қайта тиклаш (шакллантириш) ва такомиллаштириш, шунингдек, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилишни ўрганиш (ўзлаштириш), маънавий-ахлоқий ва маънавий-руҳий сифатларини ривожлантириш, давлат ҳарбий қурилиш ишларида олиб борилаётган ислоҳотлар билан таништириш, даҳлдорлик ҳисларини ошириш мақсад қилинган. Таъкидлаш керакки, бир неча кун давом етадиган машғулотларда давлат бошқарув органлари вакиллари жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва мамлакат армиясининг қудрати билан яқиндан танишади. Шунингдек, йиғин иштирокчилари алоқа, тактик-тиббий, ҳарбий спорт ҳамда отиш тайёргарликларидан ўтиб, ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлайди. Оператив, сафарбарлик, ахлоқий-руҳий, тактик тайёргарликлардан ўтиш орқали замонавий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлардан атрофлича бохабар бўлиб боради.

  • 8 Ноябрь, 15:07
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech