Янгиликлар

not found

Инсулин инъекцияларининг ўрнини босувчи самарали восита ишлаб чиқилди

Чжэцзян университети олимлари диабетни даволашни тубдан ўзгартириши мумкин бўлган технологияни тақдим этдилар: улар инсулинни тери орқали крем ёрдамида етказишга муваффақ бўлдилар. Nature журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, махсус OP-I полимери инсулин молекулаларини тери тўсиғидан ўтказа олди — бу аввал молекулаларнинг катта ўлчами ва гидрофил хусусиятлари сабаб деярли имконсиз деб ҳисобланар эди. Тадқиқот гуруҳи кремни инсон тери моделларида синаб кўрди. Натижалар одатий инъекцияларга яқин бўлди: глюкоза даражаси 1-2 соат ичида нормал ҳолатга қайтди ва 12 соатгача барқарор ҳолатда сақланди. Полимер тери pH даражасига қараб зарядини ўзгартиради: тери юза қисмида липидларга «ёпишади», чуқурроқ қатламларда эса зарядини йўқотиб, инсулинни организм ичига олиб ўтади. Танага киргандан сўнг комплекс гормонни жигар, ёғ ва мушак тўқималарига босқичма-босқич ажратиб боради, бу эса яллиғланиш белгиларисиз юмшоқ ва узоқ таъсирни таъминлайди. Муаллифлар таъкидлашича, технология нафақат инсулин, балки бошқа оқсил ва нуклеин препаратларини етказиб бериш учун ҳам мос келиши мумкин. Клиник қўлланишгача ҳали вақт борлигига қарамай, ушбу натижалар диабетни «инъекциясиз» даволашга энг ишончли қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

  • 25 Ноябрь, 17:30
  • Батафсил
not found

 Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (738-сон, 24.11.2025 й.) билан “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, дори воситалари давлат рўйхатидан умумий тартибда ва тан олиш йўли билан ўтказилади.  Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилади: - дори воситалари; - Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари; - илгари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари; - илгари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, тури, сифат таркиби ва (ёки) миқдорий таркиби, ҳужайра линиясининг биологик хусусиятлари ва бошқа хусусиятлари ўзгарган ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология дори воситалари. Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.  “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар давлат реестрини юритади. Давлат реестри Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

  • 25 Ноябрь, 14:03
  • Батафсил
not found

Тошкент экологияси учун кечиктириб бўлмас чоралар!

"Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги  Президент Фармонига асосан, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига 2026 йил 1 мартга қадар муҳим вазифалар юклатилди. Ушбу муддатгача Тошкент шаҳрида экологик вазиятни кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар орқали яхшилаш белгиланди. Бу борада самарали фаолият юритиш учун махсус Комиссия тузилади. Ушбу Комиссия қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:  Таҳлил ва мониторинг: Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, экологик вазиятнинг ёмонлашиш тенденцияларини прогнозлаш. Ҳаракатларни мувофиқлаштириш: Экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда улар ўртасида зарур ҳамкорлик ва маълумот алмашишни ташкил этиш. Тадқиқотлар ва илғор тажриба: Экологик муаммолар бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштириш, ушбу муаммоларни олдини олиш бўйича, шу жумладан илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида ҳамда хорижий ва маҳаллий олим ва экспертларни жалб этган ҳолда замонавий ва самарали усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Молиялаштиришни таъминлаш: Тошкент шаҳрида экологик вазият мураккаблашган ҳолларда, уни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни аниқ манбаларини белгилаган ҳолда, шу жумладан Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни таъминлаш. Президентга таклифлар киритиш: Экологик вазият мураккаблашган ҳолларда уни яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш бўйича таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш. Давлатимиз томонидан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган кенг қамровли ва тизимли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бу эса пойтахт аҳолиси учун тоза ва соғлом муҳит яратишга қаратилган қатъий мақсадни кўрсатади.

  • 25 Ноябрь, 12:37
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech