Янгиликлар

not found

Тадқиқот: Келгуси 25 йилда дунё бўйича саратон касаллигидан ўлим кўрсаткичи қарийб 75 фоизга ошади

Даволаниш ва хавф омилларини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, кейинги 25 йил ичида глобал саратон касаллигидан вафот этадиганлар сони қарийб 75 фоизга ошади.  Бу ҳақда Euronews телеканали Тhе Lancet тиббий журналида чоп этилган ҳисоботга таяниб хабар берди. 2050 йилга бориб 18,6 миллион одам саратон касаллигидан вафот этиши ва бу вақт ичида янги касалланишлар сони 60 фоиздан ошиб, 30,5 миллионга етиши кутилмоқда. Ҳисоботга кўра, ҳозирги вақтда саратон касаллигидан ўлимнинг 40 фоиздан ортиғи 44 та хулқ-атвор, экологик ва метаболик хавф омиллари, жумладан чекиш, нотўғри овқатланиш ва қонда қанд миқдорининг юқорилиги билан боғлиқ. 1990 йилдан 2023 йилгача ўтказилган тадқиқотда саратоннинг 47 тури текширилди. Ҳисоботга кўра, 2023 йилда дунё бўйлаб 18,5 миллион янги ҳолат ва 10,4 миллион ўлим қайд этилди, бу 1990 йилга нисбатан сезиларли даражада кўпдир. Улардан 57,9 фоиз касалланиш ҳолати ва ўлим ҳолатларининг 65,8 фоизи даромади кам ва ўрта даражадан юқори бўлган мамлакатларда содир бўлган. Қайд этилишича, 2023 йилда саратон дунё миқёсида юрак-қон томир касалликларидан кейин ўлим сабаблари бўйича иккинчи ўринни эгаллаган. Келгуси йилларда саратон касаллигининг ўсишидан энг кўп зарар кўрган мамлакатлар кам даромадли мамлакатлар бўлиши кутилмоқда. Ҳисоботга кўра, улар ҳозирдан 2050 йилгача янги ҳолатларнинг ярмидан кўпи ва ўлимнинг учдан икки қисмини ташкил қилади. Тадқиқотчилар, айниқса, кам даромадли мамлакатларда саратон касаллигини тезроқ ва аниқроқ ташхислаш, сифатли даволаш ва ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини яхшилашга чақиришди.

  • 30 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Суяклар емирилишининг кутилмаган сабаби айтилди

Микропластик зарралари қонда, мияда, кўкрак сутида ва ҳатто суякларда ҳам топилган. Маълум бўлишича, у суяклар мустаҳкамлигига путур етказади. Микропластик нафақат юрак, ўпка ёки асаб тизимига, балки суяклар соғломлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Халқаро олимлар гуруҳининг аниқлашича, пластикнинг майда зарралари суяк илигига кириб бориши ва унинг фаолиятини издан чиқариши мумкин. Ҳар йили дунё бўйича 400 млн тоннадан ортиқ пластик ишлаб чиқарилади ва унинг зарралари сув ва егуликлардан тортиб ҳавода ҳам мвжуд. Микропластик зарралари қонда, мияда, кўкрак сутида ва ҳатто суякларда ҳам топилган. Энди маълум бўлишича, у суяклар мустаҳкамлигига путур етказади. «Суяк тўқимаси ҳужайраларида ўтказилган тажрибаларда микропластик уларнинг яшовчанлигини сусайтириши, қаришни тезлатиши ва шамоллаш келтириб чиқариши маълум бўлди. Ҳайвонларда пластик суяклар мўртлашишига олиб келишини кузатдик», — деди Кампинас университети минерал ва суякларни ўрганиш лабораторияси координатори Родриго Буэно де Оливейра. Унинг таъкидлашича, микропластикнинг суяклар мустаҳкамлигига таъсири охиригача ўрганилмаган, лекин кўплаб тадқиқотлар пластик зарралари суяк ичига кириб бориши ва ундаги метаболизмни издан чиқаришини кўрсатмоқда. «Спорт, овқатланиш ва дорилар суякларни мустаҳкамлашга ёрдам беришини биламиз. Лекин шу вақтгача микропластикнинг суякларга таъсири ҳисобга олинмаган», — деди Оливейра.

  • 29 Сентябрь, 11:00
  • Батафсил
not found

Фармацевтлар учун навбатдаги ўқув ташкил этилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси тизимидаги дорихоналарда фаолият юритаётган фармацевтлар учун навбатдаги ўқув ташкил этилди. Кузнинг салқин кунлари бошланди. Ёғингарчилик мавсуми яқин. Бу — ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ва катталар ўртасида кенг тарқалади.  Ўқув айни шунга қаратилди, яъни айни вирусли инфекциялардан даволаниш учун мурожаат қилган беморларга рецептсиз бериладиган дори воситаларини тавсия қилишда нималарга эътибор бериш, қандай маълумотларни тақдим этишни унутмаслик кераклиги ҳақида интереактив усулда мулоқот олиб борилди. Ўқув давомида “Биннофарм Групп” компаниясининг Ўзбекистондаги вакиллари фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган ўткир респиратор вирусли инфекцияларда қўлланиладиган дори воситалари, уларнинг таркиби, таъсир қилувчи моддаси, қўлланилиши, ножуя таъсирлари, сақланиши ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг дорихоналар тармоғида сотилаётган  “Биннофарм Групп” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган вирусга қарши, варикоз касаллигига қарши, овқат ҳазм қилиш тизими ва ўт йўлларининг функционал бузилишлари билан боғлиқ бўлган ҳолларда, жигар касалликларида қўлланиладиган Кагоцел,  Венарус,  Необутин,  Урдокса,  Дексонал ва Диклофенак каби дори воситалари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Ўқув якунида олинган билимларни мустаҳкамлаш учун интерактив савол-жавоб ўтказилди. “Биннофарм Групп” — Россиянинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири бўлиб, 450 дан ортиқ рецепт билан  ва рецептсиз бериладиган препаратларни ишлаб чиқаради. Портфелдаги 100 дан ортиқ дори воситалари зарур дори воситалари рўйхатига киритилган.

  • 26 Сентябрь, 12:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech