Янгиликлар

not found

Ҳиндистонда йўтал дорисидан болалар вафот этди

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида йўтал сиропи қабул қилган 14 нафар бола вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. Нашрга кўра, бу ҳолат дори ишлаб чиқариш жараёнида сифат назорати стандартларига риоя қилинмаслигидан вужудга келган.  Ҳолат бўйича ишлаб чиқарувчи компанияга жиноят иши қўзғатилган. Иш Ҳиндистоннинг Srisan Pharmaceuticals фармацевтика компаниясига нисбатан очилган. Компаниянинг  Coldrif  номли йўтал сиропи текширилганда, унда асосий эритувчи бўлган пропиленгликол ўрнига ишлатиладиган заҳарли модда – диатилен гликолнинг ортиқча миқдори аниқланган. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумотларига кўра, “Sresan Pharma” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Coldrif” дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги йўтал сиропларини, айниқса, болаларда эҳтиёткорлик билан ишлатишга чақирган. Ҳозирда қоидаларни қатъийлаштириш, дори воситалари сифатини яхшилаш ва уларнинг болаларда қўлланиши бўйича чоралар кўриш масаласи муҳокама қилинмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Ҳиндистон кўп йиллардан бери ифлосланган йўтал сироплари билан боғлиқ муаммо билан курашиб келмоқда. Бундай сироплар, айниқса, беш ёшгача бўлган болаларда, буйракларнинг жиддий зарарланишига ва кўплаб ўлим ҳолатларига олиб келган. Сўнгги 20 йил ичида бу борада кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Жумладан, 2022 йилда Гамбияда Ҳиндистондан импорт қилинган йўтал сиропи туфайли 60 дан ортиқ бола ҳалок бўлган эди. Шунингдек, ҳиндистонлик шифокор Тарачанд Ёги бу сироп болалар учун хавфсизлигини исботлаш мақсадида ўзи ичишга қарор қилган. Аммо бир неча соат ўтиб у ҳушсиз ҳолда топилган. Айрим манбаларга кўра, вафот этган болаларга дорини ушбу шифокор тавсия қилган. 

  • 8 Октябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Тошкентда VI Евроосиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда

2025 йил 7–9 октябрь кунлари “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарк майдонида "Global Pharmaceutical Leaders’ Club" ҳамкорлигида ташкил этилган 6-Евроосиё фармацевтика саммити - “Фармацевтика: ижтимоий келишув сифатида” мавзусидаги нуфузли халқаро тадбир бўлиб ўтмоқда.  Саммит фармацевтика соҳасидаги муҳим йўналишлар, инновацияларни жорий этиш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва соҳа барқарорлигини таъминлашнинг энг самарали усули  масалаларига қаратилган.  Евроосиё фармацевтика саммити - фармацевтика бозоридаги стратегик ечимлар ишлаб чиқиладиган, инсон саломатлиги ва жамият фаровонлигига таъсир этувчи муҳим платформа ҳисобланади. Унда назарий ҳисоблар эмас, балки амалиётга асосланган тажрибалар, ҳақиқий муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинади.  Бу йилги тадбирда 11 та мамлакатдан келган 300 дан ортиқ етакчи экспертлар, жумладан регуляторлар, дори воситалари ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор компаниялар, дорихона тармоқлари ва ижтимоий дастурлар соҳасидаги мутахассислар иштирок этмоқда. Хусусан, "Дори-Дармон" АК масъуллари ҳам мазкур тадбирда фаол қатнашмоқда.   Саммитнинг асосий мавзулари: ➡ Беморни тизим марказига қўйиш: давлат ташаббуслари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва халқаро ҳамкорлик асосида сифатли ва арзон дори воситаларини таъминлаш; ➡ Рақамлаштириш ва шаффофлик орқали фармацевтика бозорида ишончни мустаҳкамлаш; ➡ Инновацияларни ижтимоий капитал сифатида қўллаш ва фармаконадзор тизимларини такомиллаштириш; ➡ “Фарма 2030” стратегик ўйини доирасида фармацевтика бозорининг келажак тенденцияларини моделлаштириш.

  • 7 Октябрь, 15:30
  • Батафсил
not found

Радиофармацевтик воситалар бозори 2029 йилга келиб 13 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда

Онкологик касалликларни диагностикалаш учун мўлжалланган радиофармацевтик воситалар бозори 2029 йилга келиб 13 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. 2029 йилга келиб онкологик касалликларни диагностика қилишда фойдаланиладиган радиофармпрепарат жаҳон бозори ҳажми 13 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси академиги, Курчатов номидаги илмий марказнинг Ядровий тиббиёт бўйича илмий-таълим маркази илмий раҳбари Сергей Деев маълум қилди. «2024 йилда диагностик дори воситалари бозори тахминан 10 миллиард долларни ташкил этди. Бу жуда катта рақам. 2029 йилга келиб у 13 миллиард доллардан ошади», — деди Сергей Деев ТАССда бўлиб ўтаётган Фанлар академияси кенгашининг очиқ мажлисида. Унинг сўзларига кўра, радиофармацевтик воситалар бўйича энг тез ўсувчи бозор — Осиё-Тинч океани минтақаси, энг йириги эса — Шимолий Америка ҳисобланади. Сергей Деев таъкидлашича, Россияда ўлим сабаблари орасида рак хасталиги юрак-қон томир касалликларидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Мутахассис бу ҳолатнинг сабабларидан бири сифатида одамлар умр кўриш давомийлигининг ошганини кўрсатди. «Ҳар бир инсон организмида — ёш бўладими, қарими — кунига тахминан 2 мингта мутация юз беради. Организм ёш пайтида бунга қарши кураша олади, лекин ёш ўтгани сайин иммун тизими заифлашади», — дея тушунтирди олим. Бироқ радиофармацевтик воситаларнинг қўлланиш доираси кенгроқ бўлиши мумкин. Масалан, тераностика соҳасида бундай воситалар нафақат саратони ҳужайраларини аниқлайди, балки уларни йўқ қилади ҳам.

  • 7 Октябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech