Янгиликлар

not found

Дорихона пештахталарини неча фоиз биологик фаол қўшимчалар эгаллайди?

"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ, дорихонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар нархи кўрсатилган ҳолда ҳамда дорихона жавобгар шахсининг имзоси билан сотувга қўйилади.  Дорихона сотув зали пештахталарида фақат врач рецептисиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни қўйишга рухсат берилади. Бунда пештахтага ичиш учун мўлжалланган ва ташқи қўлланиладиган дори воситалари алоҳида-алоҳида жойлаштирилади. Дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизида доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари жойлаштирилади. Врач рецептлари асосида бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни дорихонанинг пештахтаси ва харидорлар учун кўринадиган бошқа жойларга қўйиш таъқиқланади.

  • 31 Январь, 09:05
  • Батафсил
not found

Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали реализация қилиш тартиби белгиланди

“Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, реализация қилиш, бериш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3604, 27.01.2025 й.) Низом лицензия асосида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади. Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади: ▪️дорихона мудири;▪️фармацевт (провизор);▪️дорихона фармацевти ассистенти. Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида берилади. Даволаш-профилактика муассасаларига гиёҳвандлик воситалари учун зарур бўлган рецепт бланкалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан берилади. Бир дона рецепт бланкасида шифокор томонидан фақат битта номдаги гиёҳвандлик воситаси миқдори етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак. Дорихонанинг гиёҳвандлик воситалари сақланадиган хонада гиёҳвандлик воситалари бўйича берилган рецептлар беш йил давомида муҳрланган ҳолда сақланади. Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонасида гиёҳвандлик воситалари захираси бир ойлик эҳтиёждан ошмаслиги, бўлимларида эса уч кунлик эҳтиёждан ошмаслиги керак.

  • 30 Январь, 13:30
  • Батафсил
not found

Aлцгеймер касаллигини овоз ёрдамида эрта аниқлаш тизими яратилди

Хитойнинг Хефей Фанлар академиясиолимлари Aльцгеймер касаллигини эрта аниқлаш ва ривожланишини баҳолаш учун янги кўп вазифали DEMENTIA ўқув тизимини тақдим этди. Тадқиқотчилар аҳолининг қариши билан Aльцгеймер касаллиги тобора долзарб муаммога айланиб бораётганини ва эрта ташхис қўйиш беморларнинг аҳволини яхшилаш учун калит эканлигини тушунтирди. Когнитив пасайишнинг дастлабки белгиларидан бири нутқнинг бузилишидир. Aвтоматлаштирилган нутқ таҳлили инвазив бўлмаган ва фойдаланиш мумкин бўлган усул сифатида диагностиканинг истиқболли йўналиши ҳисобланади, аммо мавжуд ёндашувлар маълумотларнинг аниқлиги ва талқин қилинишида муаммоларга дуч келади. Хефей физика фанлари институти жамоаси нутқ, матн ва эксперт билимларини бирлаштириш учун гибрид диққат механизмидан фойдаланадиган DEMENTIA платформасини ишлаб чиқди. Ушбу ёндашув тизимнинг аниқлиги ва клиник қўлланилишини сезиларли даражада яхшилайди, Aльцгеймер касаллигини янада самарали аниқлаш имконини беради. Платформа маълумотлардаги мураккаб ўзаро таъсирларни акс эттирувчи йирик тил моделларининг илғор технологияларига асосланган бўлиб, бу диагностика аниқлигини оширади ва когнитив функциялар ҳолатини аниқроқ башорат қилиш имконини беради. Шарҳлаш қобилияти таҳлили шуни кўрсатдики, тизим клиник қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлайди ва турли маълумотлар тўпламларига мослаша олади. Олимларнинг фикрига кўра, DEMENTIA платформаси аҳолининг қариши билан боғлиқ айрим муаммоларни ҳал қилиш учун катта салоҳиятга эга. Тадқиқотчилар ушбу ишланмадан клиник амалиётда анъанавий диагностика усулларидан ташқари когнитив пасайиш мониторинги воситаси сифатида фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади. 

  • 30 Январь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech