Янгиликлар

not found

Компаниямиз тизимидаги 7 та дорихона GPP сертификатини қўлга киритди

“Dori-Darmon” АКнинг Тошкент шаҳридаги 7 та дорихонасига “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан  GPP сертификати берилди. Булар: 1. Мирзо-Улуғбек туманидаги 6-дорихона шахобчаси 2. Чилонзор туманидаги 7-дорихона шахобчаси 3. Мирзо-Улуғбек туманидаги 2-дорихона шахобчаси 4. Чилонзор туманидаги 32-дорихона шахобчаси 5. Мирзо-Улуғбек туманидаги 51-дорихона шахобчаси 6. Мирзо-Улуғбек туманидаги 53-дорихона шахобчаси 7. Яккасарой туманидаги 17-дорихона шахобчаси Яқин кунларда яна 3 та дорихона GPP сертификатини олиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан, 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.

  • 16 Август, 15:55
  • Батафсил
not found

Дори воситаларни дорихонадан бошқа жойда сотиш мумкинмасми?

Бу саволга Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова жавоб берди: Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган, "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 10-бандига мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланган. Ва бу борада қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан: ♦ Агар дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилинган дори воситаси таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлмаса, бу ҳолат бўйича (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165¹-моддасига мувофиқ) — мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроллари ва ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ♦ Шунингдек, дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилинган дори воситалари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлса, ҳамда шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса (Жиноят кодексининг 186³-моддасига мувофиқ), — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Маълумот ўрнида, Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тасдиқланган бўлиб, унда 78 турдаги кучли таъсир қилувчи модда жумладан, 4 турдаги “Залеплон”, “Прегабалин”, “Тропикамид”, “Циклопентолат” дори воситалари ўрин эгаллаган. Шу ўринда юртимиздаги барча дорихона ходимларидан ўз фаолиятларини амалга оширишда дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламан.

  • 15 Август, 18:05
  • Батафсил
not found

ЖССТ Африкада маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Mpox (маймун чечаги) вируси сўнгги ойларда яна глобал хавф омилига айланди. Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошди. Айниқса, Конго Демократик Республикасида эпидемиологик вазият кескинлашди. Бу ерда йил бошидан буён 13,7 мингдан ортиқ киши вируснинг янги штаммини юқтириб, улардан 450 нафари вафот этди. Кейин хавфли инфекция Марказий Африка Республикаси, Бурунди, Кения, Руанда ва бошқа мамлакатлар бўйлаб тарқала бошлади. ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус жорий йил биринчи ярмида касалланишлар сони ўтган йилга нисбатан ошиб кетганини маълум қилиб, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси йиғилишини чақиришга қарор қилди. Хозирда ЖССТ томонидан вирус билан курашиш учун 1.5 млн доллар ажратилган ва яқин кунларда яна маблағ йўналтириш кўзда тутилган. ЖССТнинг жавоб бериш режаси дастлабки 15 миллион долларни талаб қилади ва агентлик ҳомийларга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Халқаро экспертлардан таркиб топган ушбу тузилма мажлиси куни кеча бўлиб ўтди. Унинг якунида mpox эпидемияси Африка минтақасида глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилинди. Мутахассислар хулосасига кўра, ҳозир кузатилаётган янги штамм вируснинг аввалги вариантларига нисбатан бир мунча хавфли. Хусусан, уни юқтирган беморларда ўлим даражаси 10 фоизгача етмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемияни фавқулодда ҳолат деб эълон қилиш орқали нафақат Африка, балки бошқа минтақаларда ҳам касалликни жиловлаш ва асоратларини камайтириш, жумладан, эмлаш чора-тадбирларини кучайтиришни мақсад қилган. 

  • 15 Август, 16:12
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech