Янгиликлар

not found

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

“Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3600, 17.01.2025 й.) Низомга кўра, дори воситаларининг клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг Фармакология қўмитаси тавсиясига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган доимий фаолият олиб борувчи Экспертлар кенгаши томонидан қабул қилинади. Дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш Ҳукумат қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. Қуйидаги дори воситалари клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказилади, жумладан: ♦ "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP" талабларига мувофиқлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш талаб этилмайдиган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари; ♦ маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган хавфсизлиги ва самарадорлиги референс препаратдан қолишмаслиги клиник олди тадқиқотларида исботланган женерик дори воситалари ва гален препаратлари; ♦  бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари.

  • 20 Январь, 09:48
  • Батафсил
not found

Андижон ва Тошкент вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган С.Т. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 14 дона “Регапен” ва 8 дона “Тропикамид” номли дори воситаларини 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан яна 27 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Оққўрғон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. фуқаро М.З.га “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 17 Январь, 14:30
  • Батафсил
not found

Golrang Pharmaceutical Investment компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси тижорат ишлари бўйича директори Рамил Абдулов, Ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машарипов ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи Зафар Умаровлар  Golrang Pharmaceutical Investment  компанияси бош директори (Эрон Ислом Республикаси) Жаноб Ашофте, Фаран Шими компанияси бош директори Жаноб Молаиэ, Tulipa pharma бош директори (Арманистон) Шамшири Шива хоним  билан учрашув ўтказди. Учрашувда ҳамкорлик масалалари хусусан, Ўзбекистонда фармацевтика ишлаб чиқариш корхонасини очиш, Ўзбекистон фармацевтика бозорига сифатли дори воситаларини етказиб бериш ва юртимиз аҳолисини зарур дори воситалари  билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Golrang Pharmaceutical Investment компанияси 2010 йилда Golrang Industrial Group холдинг гуруҳи томонидан ташкил этилган ва йиллар давомида Эрон республикаси фармацевтика саноатининг муҳим ва асосий қисмига айланиб улгурган. Компания тизимида бир қатор шўба корхоналар бўлиб, хомашё, тайёр маҳсулотлар, фармацевтика, ўсимлик ва озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқаради, шунингдек, ўз маҳсулотларини хорижий мамлакатларга экспорт қилади.

  • 17 Январь, 11:27
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech