Янгиликлар

not found

Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизими такомиллаштирилади

“Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-408-сон, 29.12.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан белгиланган тартиб ва рўйхатга асосан қуйидаги дори воситалари ва тиббий буюмларнинг давлат харидини тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширишга рухсат этилади: ♦ оригинал дори воситалари (уларнинг ишлаб чиқарувчиси ёки расмий етказиб берувчиси орқали); ♦ ёпиқ турдаги лаборатория ускунаси учун махсус реагент, реактив ва сарфлов воситалари; ♦ шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар. “O‘zmedimpeks” ва “Тиббиёт техникаларига хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази” давлат муассасалари негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харидлар маркази ҳамда Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилади. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти соғлиқни сақлаш тизимида дори воситалари ва тиббий буюмлар харидининг қонунийлиги ва мақсадлилигини таъминлаш, уларнинг манзилли етказилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

  • 5 Декабрь, 15:30
  • Батафсил
not found

“NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларидаги текширувда Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган “NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан “NATIONAL MED FARM” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 28 мартда берилган 671-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “NATIONAL MED FARM” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди. Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

  • 4 Декабрь, 11:52
  • Батафсил
not found

Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг 33,4 фоизи ёшлар томонидан содир этилмоқда

2019–2023 йилларда республикамизда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ содир этилган жиноятларнинг 22—25 фоизи ёшлар (30 ёшгача) томонидан содир этилган. Мазкур кўрсаткич жорий йилнинг ўтган 8 ойида эса 33,4 фоизни ташкил этган.  Ёшлар орасида “Тропикамид”, “Прегабалин” (“Лирика”, “Регапен” ва “Липре”), “Залеплон” (“Селофен”) каби кучли таъсир қилувчи препаратлар ва таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “Трамадол” дори воситалари кенг тарқалган. 2021–2023 йилларда бу каби 13,8 тонна гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтларда онлайн платформалар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси учун қулай ахборот майдонига айланиб бормоқда. Таъкидланганидек, Интернет маконида гиёҳвандлик воситалари ва психоактив моддалар савдосига ихтисослашган 52 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг 14 таси веб-сайтларда, 38 таси эса телеграм мессенжери орқали фаолият юритган. Телеграм мессенжерида шу мазмунда 38 та ахборот манбаи аниқланган. Уларнинг умумий аудиторияси 119 671 нафар фойдаланувчини ташкил этган.

  • 4 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech