Янгиликлар

not found

2024 йил сарҳисоби. Қонунчилик. Февраль

15.02.2024. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун билан миллий интеллектуал мулк тизимини ЖСТнинг Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо билан боғлиқ жиҳатлари тўғрисидаги битими талабларига уйғунлаштириш мақсадида оригинал дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, хусусан, дори воситасини яратиш жараёнида ўтказиладиган тадқиқотлар натижасида олинадиган клиник олди ва клиник синовлар натижаларини ҳимоя қилиш ва бошқа талаблар белгиланди. 21.02.2024 йил. Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармони қабул қилинди. Дастур билан 2024 йил якунига қадар эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоятлар марказлари, шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳарларида камида биттадан оғир гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликлари бор беморларга паллиатив ёрдам кўрсатувчи хоспислар ташкил этиш топширилди. а) 2024 йил 1 майга қадар: 2025 йилдан бошлаб катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлигини ўрганиш;Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб ўтказиладиган мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлик ҳамда уларнинг психологик ҳолатини ўрганиш бўйича режани ишлаб чиқиш; б) 2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 17 тадан 24 тага етказсин ва бунинг доирасида фуқароларнинг онкологик, кардиологик ва эндокринологик скринингдан ўтиши натижаси, уларни даволаш учун ажратиладиган пуллар тўғрисида маълумот олиш имкониятини яратиш белгиланди. 27.02.2024. “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилди. 2024 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябргача республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилиши белгиланди.

  • 17 Декабрь, 14:54
  • Батафсил
not found

Дунёда депрессив бузилишлар сонининг ўсиши эпидемияга айланмоқда

Дунёда депрессив бузилишлар сонининг ўсиши эпидемия кўламига етмоқда, бу эса меҳнат бозори учун хавф туғдирмоқда ва ҳар йили дунё иқтисодиётига 1 триллион доллар зарар келтирмоқда. Бундай баҳони Financial Times газетаси берди. "Муаммонинг кўлами, айниқса, ёшлар орасида катта ташвиш уйғотмоқда. Биздан руҳий касалликлар сонининг кўпайишини одамлар улар ҳақида кўпроқ гапиришни истагани учун кузатмаяпмизми, деб сўрашади, аммо [бузилишлар сонининг] ўсиши шу қадар каттаки, ҳақиқий ўзгаришларни инкор этиб бўлмайди," - дейди Йорк университети эпидемиология профессори Кейт Пикетт. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, "депрессия ёки хавотир" туфайли ҳар йили дунёда 12 миллиардга яқин иш куни ўтказиб юборилишига олиб келади. Бу ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 1 триллион долларга тушади.

  • 17 Декабрь, 11:50
  • Батафсил
not found

Дори воситаларини кўп ишлатишнинг салбий оқибатлари

Бугунги кунда турли касалликларни даволашда ишлатиладиган дорилар муҳим ўрин тутади. Дорилар касалликларни назорат қилиш ва саломатликни яхшилаш учун самарали восита бўлиши мумкин. Бироқ, дори-дармонларни мантиқсиз ва кераксиз истеъмол қилиш танага турли хил салбий таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Дори воситаларини қабул қилишда соғлиқни сақлаш мутахассиси томонидан белгиланган дозалар ва кўрсатмаларга аниқ риоя қилиш лозим. Бундан ташқари, беморлар дори-дармонларни мустақил равишда ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиб, дори-дармонларни нотўғри мақсадларда ишлатишдан қочишлари керак. Дори-дармонларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш иммунитет тизимига салбий таъсир кўрсатади. Баъзи дорилар, масалан, антибиотиклар, инфекцияларга қарши курашадиган микроорганизмларга қаратилган. Бироқ, бу дорилар ҳаддан ташқари ва кераксиз ишлатилса, организимга ножуя таъсир қилиши мумкин. Бу, ўз навбатида,  инфекцияларни даволашни мураккаблаштириши мумкин. Чидамли бактериялар антибиотикларга қарши самарали бўлмаган суперинфекцияларни келтириб чиқариши ва соғлиқдаги муаммоларини кучайтириши мумкин. Дори воситаларининг ножўя таъсири маълум бир дори турига қараб фарқ қилиши мумкин. Дори-дармонларни юқори дозаларда қўллаш овқат ҳазм қилиш тизими муаммолари, жигар шикастланиши, буйраклар ва юрак муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, дори воситаларининг ўзаро таъсири ва ён таъсири танадаги номутаносиблик ва салбий реакцияларга сабаб бўлади.

  • 17 Декабрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech