Янгиликлар

not found

2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Лойиҳада аҳоли, айниқса ёш авлод вакиллари томонидан санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида 2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилиши назарда тутилган. Дастур доирасида: а) барча соғлиқни сақлаш ва таълим муассасаларида: - қўл ювиш жойларини зарур санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш;- санитария-гигиена хоналарининг техник ҳолатини яхшилаш, янги қурилаётган муассасаларда уларни бинонинг ички қисмида жойлаштириш;- йил давомида биринчи навбатда қўл ювиш ва антисептик воситаларни харид қилишни назарда тутиш; б) барча турдаги жамоат санитария-гигиена хоналари, умумий овқатланиш ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш мажбурияти киритилади. 2025 йил давомида бюджет ташкилотларида мазкур банддаги тадбирлар учун зарур бўлган ҳолларда қўшимча маблағлар ажратилади. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган муассасаларда санитария-гигиена ҳолатини сақлаш учун воситалар ажратиш бўйича нормативларни қайта кўриб чиқиш ва уларнинг амалда бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилади. Бир қатор вазирликлар ҳамкорлигида 2025 йил 1 августга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда республиканинг барча ижтимоий соҳа муассасаларида “2025–2028 йилларда Ўзбекистонда санитария-гигиена тизимини яхшилаш” дастурини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлашга киритиш вазифаси юклатилмоқда.

  • 10 Январь, 15:00
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади. Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини кучайтириш ва бу борада санитария қоидаларини ишлаб чиқиб, меъёрларни юқори стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида: - 2025 йил 1 июлга қадар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг лабораторияларини озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилади; - 2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқлаштирилиши таъминланади; - 2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

  • 10 Январь, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech