Янгиликлар

not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.C.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Қ. фуқаро Х.М.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Редуксин лайт” номли дори воситасини шифокор рецептисиз 768 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 224 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 216 дона дори воситаларини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 24 Май, 11:00
  • Батафсил
not found

Фармацевтика тармоғидаги натижалар ва лойиҳалар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 23 май куни фармацевтика тармоғида эришилаётган натижалар ва истиқболли режаларга оид тақдимот билан танишди. Иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигида муҳим ўрин тутадиган бу соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, зарур ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратиб берилмоқда. Биргина жорий йил бошида шу борада иккита ҳужжат қабул қилинди. Хусусан, 10 январдаги Президент қарорига мувофиқ, 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. 23 январда қабул қилинган фармонда фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Соҳадаги янги лойиҳалар учун 100 миллион доллар арзон ресурс ажратилди. Бундан ташқари, Асака банк томонидан 200 миллион доллар жалб қилинди. Бу имкониятлар натижасида ўтган 4 ойда 30,5 миллион долларлик иккита лойиҳа ишга туширилиб, 160 та иш ўрни яратилган. 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 51 миллион долларлик экспорт қилинган. Лекин, бу натижалар ҳали етарли эмас. Имкониятлар ҳам, режалар ҳам улкан. Хусусан, бу йил 400 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, экспортни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган. 2 миллиард долларлик 147 та лойиҳа бошланиб, шундан 28 таси жорий йилда ишга туширилиши белгиланган. 450 турдаги янги маҳсулотни маҳаллийлаштириш мўлжалланган. Давлатимиз раҳбари бу имкониятлардан фойдаланиб, маҳаллий маҳсулотлар билан ички бозор талабини қондириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади. Ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга ўтказиш, нарх ва сифат мутаносиблигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда соҳада рақамлаштиришни бу йил 65 фоизга етказиш, кейинги йил эса тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди. Бу орқали нархни камида 20 фоизга арзонлаштириш мумкинлиги қайд этилди. Соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди. “Tashkent Pharma Park” инновацион фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириб, 470 миллион долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш чоралари кўриб чиқилди. Фармацевтика соҳасига инвесторларни жалб қилиб, янги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича ҳам ахборот берилди.

  • 24 Май, 08:49
  • Батафсил
not found

Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

“Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-183-сон, 21.05.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, қуйидагилар болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди, жумладан: - 2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш; - гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш; - бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш.  Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази (Марказ) этиб қайта номланди. Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.  2024 йил 1 июлдан онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.

  • 23 Май, 17:30
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech