Янгиликлар

not found

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилгпн тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. шахс томонидан ижара асосида олинган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у нафақат қалбаки дори-восититаларни ишлаб чиқариш, балки унинг ноқонуний савдоси билан ҳам шуғулангани аниқланди. Дори воситаларини тайёрлашга мўлжалланган яширин цехда тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хавфсизлиги кафолатланмаган 49 номдаги 594 127 дона “Фуцис”, “Просульпин”, “Урсосан”, “Арбидол” ва бошқа дори воситалари топилди. Таъкидлаш лозимки, бу дорилар 50 та асбоб-ускуналар, ҳусусан станок ва қолиплар ёрдамида қўлбола усулда тайёрлаб келинган. Шунингдек, бу ерда сифат талабларига жавоб бермайдиган 168 кг дори воситаларининг ҳомашёлари, этикетлари, йўриқномалар, қоғоз қутилар, бўш идишлар ҳамда капсулалар ашёвий далил сифатида олинди. Ушбу шахснинг Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 2 турдаги 28 640 дона тиббиёт дори воситалари, 2 турдаги 75 дона ампула, 2 турдаги 46 дона идишда суюқлик, 3 номдаги 26 та турли дори воситаларининг этикеткалари, номсиз 18 280 дона суппозиторийлар ва уларнинг маркалари, 1 номдаги 40 дона капсула, шу билан бирга, турли хил номдаги дори воситаларининг бўш қутилари ҳамда 3 дона темир қолиплар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Терговга қадар текширув давомида, яширин цех ташкилотчиси дори воситаларини тайёрлаш учун керакли хомашёларни интернет тармоғи орқали номаълум шахслардан буюртма орқали сотиб олгани аниқланди. Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситалари ва асбоб ускуналарнинг умумий қиймати қарийб 10 млрд сўмни ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, қўлбола усулда ишлаб чиқарилган дори воситалари Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятидаги бир нечта дорихоналарга тарқатилган бўлиб, давом эттирилган фаол тадбирлар натижасида мазкур дори воситаларининг савдосига чек қўйилди. Ҳозирда цех ташкилотчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирда эса, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ва унинг шериги, пойтахтдаги банклардан бирининг 1996 й.т. ходими ўзаро келишган ҳолда Хитой давлатидан олиб келинган 798 та қутидаги 574 560 дона инфузион система тиббий буюмларини 55 минг 700 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Тегишли хулосага кўра, умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил қилган мазкур тиббий буюмлар фойдаланишга яроқсиз ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 6 Май, 08:46
  • Батафсил
not found

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонун ижроси Бухоро ва Самарқанд вилоятлари мисолида ўрганилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг ижросини Бухоро ва Самарқанд вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда фармацевтика соҳасини ислоҳ қилиш, аҳолини ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятида 13 та улгуржи савдо билан шуғулланувчи лицензияланган субъектлар фаолият юритмоқда. Улардан 12 таси GPP (Good Pharmaceutical Practice) стандарти бўйича сертификат олиб, фаолиятни амалдаги техник ва санитария қоидаларига мувофиқ тарзда ташкил этган. Барча улгуржи омборхоналар дори воситаларнинг ҳароратга нисбатан сезгирлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида махсус ҳарорат режимини сақловчи автомобиллар билан таъминланган. Шунингдек, вилоятда жами 876 та дорихона ва дорихона шахобчалари фаолият юритяпти. Улардан 128 та ижтимоий дорихона “Buxoro Dori-Darmon” МЧЖга, яна 40 та ижтимоий дорихона “Madadkor Pharm” МЧЖга тегишли бўлиб, аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлашга ихтисослашган. Бухоро вилоятида дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти тўғридан-тўғри тиббиёт муассасаларида эмас, балки хусусий фармацевтик субъектлар, кластерлар ва улгуржи субъектлар орқали амалга оширилмоқда. Йиғилишда бугунги кунда Самарқанд вилоятида ҳам дори воситалари савдоси ва фармацевтика фаолиятини доимий назорат қилиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Жумладан, вилоят бўйича 2024 йилда 47 та сериядаги 4 052 920 шартли ўрамдаги тиббий буюмлар учун 9 та, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 15 та сериядаги 8 081 640 ҳамда 3 та сериядаги 210 шартли ўрамдаги тиббий буюмлар учун жами 8 та мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилгани таъкидланди. Бундан ташқари, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг вилоятдаги филиалида микробиологик ва кимёвий лабораториялар ташкил этилган. Мунозараларда депутатлар томонидан ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан мутасаддиларнинг фикрлари эшитилди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар эътироф этилиб, ечимини кутаётган айрим масалалар борлиги қайд этилди. Тегишли идора ва ташкилотларга дори воситалари муомаласига оид маълумотларни марказлаштирилган электрон ахборот тизимида юритиш, аҳолига қулайлик яратиш ва нархлар шаффофлигини таъминлаш, ижтимоий дорихоналар сонини босқичма-босқич ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

  • 5 Май, 17:50
  • Батафсил
not found

Олимлар қайси контакт аллергенлари болаларга кўпроқ таъсир қилишини аниқлади

Даниялик олимларнинг янги таҳлили энг хавфли моддаларни аниқлади. Копенгаген университети шифохонаси мутахассислари 2010 йилдан 2024 йилгача бўлган даврда ўтказилган 17 та тадқиқотнинг мета-таҳлилини амалга оширдилар. Бу тадқиқотларда жами 11 593 нафар бола (ўртача ёши 11,3 ёш) иштирок этган. Уларнинг 4176 нафарида (36%) патч-тест натижалари ижобий чиқди. Болаларнинг 36,8 фоизида атопик дерматит кузатилди. Таҳлилга киритилган тадқиқотларнинг учтаси АҚШда, иккитадан Италия, Швеция, Исроил ва Данияда, Чехия, Туркия, Таиланд, Ҳиндистон, Нидерландия ва Белгияда эса биттадан ўтказилган. Никел энг кенг тарқалган аллерген эканлиги аниқланди (патч- тестда ижобий частота 11,9%). Иккинчи ўринни 6,6 фоиз билан кобальт эгаллади. Ароматик аралашма I (долчинли спирт, долчинли альдегид, гидроксицитронеллаль, гераниол, эвгенол, изоэвгенол ераниол ва эман мохи) 4,8% ижобий частотани кўрсатди. Консервантлар, хусусан, метилизотиазолинон 4,3% ни ташкил этди. Кейинги таҳлиллар шуни кўрсатдики, баъзи аллергенлар, шу жумладан метилизотиазолинон Қўшма Штатларда Европага қараганда тез-тез учрайди.

  • 5 Май, 12:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech