Янгиликлар

not found

I чорак давомида 47 номдаги 30341 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан республикамиз ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди. Жорий йил I чорагида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 2485 номдаги 434591 ўрам жумладан: - 1855 номдаги 373 921 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган; - 171 турдаги 3076 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт); - 412 номдаги 27 253 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз; - 47 номдаги 30341 ўрам — қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

  • 3 Апрель, 08:52
  • Батафсил
not found

Депрессияга қарши дориларни қабул қиласизми? Унда бу маълумотлар сиз учун

Дания кардиологлари антидепрессантларни қабул қилиш, айниқса, 40 ёшгача бўлган одамларда юракнинг тўсатдан тўхтаб қолиш хавфини сезиларли даражада ошириши мумкинлигини аниқладилар. Мамлакат бўйлаб ўлимга оид маълумотлар таҳлил қилинганда, тадқиқот ташвишли натижани қайд этди: одам бу дориларни қанча узоқ қабул қилса, огоҳлантирувчи аломатларсиз юрак тўхташ хавфи шунчалик юқори бўлади. Бир йилдан беш йилгача антидепрессантларни қабул қилиш тўсатдан юрак тўхташи хавфини ўртача 56 фоизга оширган. Бироқ, 30-39 ёшдаги одамларда қисқа муддатли фойдаланиш бундай натижа эҳтимолини уч бараварга ва беш йилдан ортиқ фойдаланиш хавфни беш бараварга оширган. Тўсатдан юрак ўлими- юрак етишмовчилигининг биринчи белгиларидан кейин ёки умуман аломатларсиз бир неча соат ичида содир бўлади. Бунинг сабаби миокарднинг электр фаоллигидаги бузилишлар ёки қон томир патологиялари бўлиши мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, олинган маълумотлар даволанишдан бош тортишни англатмайди, балки антидепрессантларни, айниқса ёш беморларда узоқ муддатли қўллашнинг фойдалари ва хавфларини синчковлик билан ўрганишни талаб қилади.

  • 2 Апрель, 14:55
  • Батафсил
not found

Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Малайзия компанияси Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Pharmаniaga Berhad компанияси директори Зулкифли Жафар билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди. Зулкифли Жафар Малайзияда қандли диабет билан касалланган беморлар учун мазкур компания томонидан ҳалол стандартлари бўйича биринчилардан бўлиб инсулин дорисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ва мамлакат ҳукумати буюртмаси асосида давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига етказиб берилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Малайзияда қандли диабет касаллиги мавжуд инсонларга инсулин дори воситаларини бепул тарқатиш тизими жорий этилган. “Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ушбу компаниянинг бир неча турдаги дори воситаларини мамлакатимизда ҳамкорликда ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганяпмиз. Хусусан, маҳаллий шериклар билан биргаликда Tashkent Pharma Park ҳудудида ҳалол инсулин ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ниятимиз бор”, деди у. Дастлабки босқичда мамлакатдаги фармацевтика корхоналарининг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ҳалол стандартлари асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Малайзиядан зарур технологияларни олиб келиш, кейинги босқичда эса ушбу бизнесга сармоя киритиш режалаштирилмоқда. Маълумот учун, Pharmаniaga Berhad компанияси 1994 йилда ташкил этилган. Компания Малайзияда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича тўртта завод, тадқиқот маркази, логистика компанияси, шунингдек, сотиш ва маркетинг ҳамда тиббий маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича 5 та корхонага эгалик қилади. Бундан ташқари, компаниянинг Индонезияда 3 та корхонаси бор.

  • 2 Апрель, 08:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech