Янгиликлар

not found

Дорилар нархларини ошириб сотаётган дорихоналарга нисбатан иш қўзғатилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали Тошкент шаҳрида жойлашган дорихоналар томонидан дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати хабар қилди. Мурожаатларга асосланган ҳолда олиб борилган ўрганишлар натижасида қатор дорихоналар томонидан савдо устамаларига риоя этилмаган ҳолда: - “WHOLE PHARM” МЧЖ томонидан дори воситаларини улгуржи сотишда белгиланган савдо устамаларига амал қилинмаган. Ўрганиш натижасида 669 та ҳолатда, 224 та корхонадан 32,7 млн сўм; - “YOUNG PHARM” МЧЖ томонидан чакана ва улгуржи савдода қонунбузарликлар қайд этилди. Жумладан: чакана савдода 697 та ҳолатда 2,1 млн сўм, улгуржи савдода 11 535 та ҳолатда 239,8 млн сўм; - “SHIPOVNIK FARM MEDICAL” МЧЖ томонидан чакана савдода 2 290 та ҳолатда 299,1 млн сўм асоссиз даромадлар олинганлиги аниқланди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси томонидан “WHOLE PHARM” МЧЖ ва “YOUNG PHARM” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Шунингдек, “SHIPOVNIK FARM MEDICAL” МЧЖга нисбатан қўзғатилган иш жараёни давом этмоқда. Ушбу амалга оширилган ишлар натижасида, жами 573 миллион сўмдан ортиқ асоссиз олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунда Қўмита томонидан бу каби мониторинг ишлари бутун Республика бўйлаб давом этмоқда - дейилади хабарда.

  • 19 Март, 11:57
  • Батафсил
not found

2025 йил 1 апрелдан бошлаб фақат рецепт билан бериладиган дори воситаларига чекланган савдо устамалари қўлланилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармонига кўра, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб: - чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бунда: -маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади; -рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади. Ушбу дори воситаларининг улгуржи ва чакана нархлари чекланган улгуржи ва чакана референт нархлардан юқори бўлмаслиги шарт; - рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда чекланган савдо устамалари қўлланмайди; - бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади (дори моддалари (субстанция) ишлаб чиқарувчиларида фарқ бўлган ҳоллар бундан мустасно); Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар қуйидаги ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади: - хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 3 фоиз юқори бўлса — ҳар йилнинг январь ва июль ойларида; - хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 5 фоиз юқори бўлса — муддатидан аввал.

  • 19 Март, 08:49
  • Батафсил
not found

БМТ Комиссияси ЖССТнинг бир қатор психоактив моддалар устидан халқаро назоратни жорий этиш бўйича тавсияларини қўллаб-қувватлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар бўйича комиссияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига мувофиқ, бешта янги психоактив моддалар ва битта дори воситасини халқаро назоратга олишга қарор қилди. Тегишли тавсиялар ЖССТнинг дори воситаларига қарамлик бўйича эксперт қўмитаси томонидан тайёрланган. Халқаро экспертлардан иборат қўмита томонидан психоактив моддаларнинг жаҳон бозорида айланиши ва бу моддаларнинг аҳоли саломатлиги учун зарарлари бўйича тўпланган далиллар таҳлил қилинган. "ЖССТ га тиббий мақсадларда фойдаланиш учун аниқ кўрсатмаларга эга бўлмаган, инсон ва жамоат саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи бундай моддаларни ноқонуний ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар юборилган. Комиссия бу моддаларни тегишли рўйхатга киритганидан мамнунмиз. Умид қиламизки, мамлакатлар ва жамоатчилик огоҳликни кучайтиради ва аҳолининг заиф қатламларини, айниқса, ёшларни ушбу моддалар айланишидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўради”– деди ЖССТ тиббий маҳсулотларни тартибга солиш ва стандартлаштириш департаменти директори доктор Деус Мубангизи. Халқаро назоратга олинган янги психоактив моддалар ва битта дори воситаси: - N-пирролидин-протонитазен, муқобил номи протонитазепин-синтетик опиоиддир. Истеъмол қилиш танага жиддий зарар етказиши, шу жумладан ўлимга олиб келиши мумкин. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас; - N-пирролидин-метонитазен, муқобил номи метонитазепин- синтетик опиоиддир. Метонитазепамдан фойдаланиш инсон танасига жиддий зарар етказиши, шу жумладан ўлимга олиб келиши ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас; - этонитазепин, муқобил номи N-пиперидинил-этонитазен, синтетик опиоиддир. Ушбу моддадан фойдаланиш танага жиддий зарар етказиши ва ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас; - N-дезэтил-изотонитазен, муқобил номи норизотонитазен- синтетик опиоид. Сохта дори воситаларида топилган. Камида иккита минтақада гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш сабабли касалхонага ётқизилганлиги ва ўлим ҳолати ҳақида хабар берилган. Соғликка жиддий зарар етказиши ва ўлимга олиб келиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд. Ушбу модданинг терапевтик қўлланилиши маълум эмас. -гексагидроканнабинол, ёки ГГК, ярим синтетик каннабиноиддир. ГГК устидан халқаро назоратнинг зарурлиги, аҳоли саломатлигига етказадиган зарари ва ижтимоий муаммо эканлиги ҳақидаги далиллар билан тасдиқланган. - кариcопродол, марказий таъсирга эга миорелаксант, монопрепарат шаклида, шунингдек, комбинацияланган дориларнинг бир қисми сифатида сотилади. Фармацевтика саноатида таблетка шаклида ишлаб чиқаради, қалбаки дори воситаларида ва оқ кукун ҳолида ҳам учрайди. Бир қатор мамлакатларда карисопродолни тиббий бўлмаган ҳолда қўллаш аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдириши ҳақида далиллар кўпайиб бормоқда.

  • 18 Март, 14:59
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech