Янгиликлар

not found

“Abu pharm 1111” ҳамда “Samarkand pharm service” МЧЖларга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган “Abu pharm 1111” МЧЖга тегишли дорихона ҳамда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Samarkand pharm service” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати хабар берди. Ҳолат юзасидан “Abu pharm 1111” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 23 октябрда берилган 895-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Abu pharm 1111” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди. Худди шунингдек, “Samarkand pharm service” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 30 декабрда берилган 056457-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Самарқанд шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Samarkand pharm service” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди. Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

  • 13 Декабрь, 14:49
  • Батафсил
not found

ССВ: Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим яратилган.  Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжатда ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг ҳар йили қайта тасдиқланиши ва комиссия таркибининг камида 20 фоизи янгиланиб бориши белгиланган. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 3 декабрдаги тегишли буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан 2025 йил учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. Бу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар ШАРИПОВ қуйидагиларни маълум қилди: — Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 38 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказиш тартиблари ҳам тасдиқланди. Мазкур буйруқда малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларни ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди. ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ҳамда вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш маркази биносида, зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилиши белгиланди. Имтиҳон жараёнида талабгор учун "Random" дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади. Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида “Random” дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.

  • 13 Декабрь, 08:50
  • Батафсил
not found

Дунёда сунъий интеллект технологиялари асосида 10 га яқин дори воситалари ишлаб чиқилмоқда

Aкадемик Евгений Шляхтонинг маълум қилишича, дунёда сунъий интеллект (СИ) технологиялари асосида ўнга яқин дори воситалари ишлаб чиқилмоқда. У бу ишларни нафақат йирик фармацевтика компаниялари, балки ИТ гигантлари ҳам амалга ошираётганини таъкидлади. Шляхтонинг таъкидлашича, сўнгги йигирма йил ичида янги антибиотиклар рўйхатдан ўтказилмаган, аммо СИ аллақачон янги антибиотикни таклиф қилган, у ҳозирда клиник синовларнинг учинчи босқичида. Унинг қўшимча қилишича, сунъий интеллект ушбу препаратни ишлаб чиқиш учун ўн миллионлаб беморларнинг маълумотларини таҳлил қилган. Aкадемик, шунингдек, СИ электрон тиббий карталарни таҳлил қилиш, дори воситаларининг фармакинетик имкониятларини ўрганиш, прогноз моделларини қуриш каби тиббий амалиётнинг баъзи жиҳатлари бўйича аллақачон шифокорлардан ўтиб кетганини таъкидлади.

  • 12 Декабрь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech