Йил охиригача саратонга қарши вакцинадан фойдаланиш мумкин
Россияда саратонга қарши иккита вакцина ишлаб чиқилган бўлиб, улар аллақачон тадқиқотнинг бир қисми сифатида қўлланилган ва 1 сентябрдан қонунга кўра, улар "оддий беморларда" қўлланилиши мумкин, - деди Миллий тиббиёт илмий-тадқиқот онкология маркази директори Aлексей Беляев.
“Биз узоқ вақтдан бери мазкур вакцина устида ишламоқдамиз. 2010 йилда иккита вакцина ишлаб чиқариш учун рўйхатдан ўтган эдик. Бу икки вакцинани клиник тадқиқотларда қўлладик. Тадқиқотнинг биринчи қисми сифатида 900 беморда қўлланилган ва фақат стандарт даволаш усуллари мавжуд бўлмаган беморлар учун ишлатилган. Яъни соғайиб кетишидан умид узилган беморларда қўлланилган, бундай ҳолларда ҳам дендритик ҳужайрали вакцина таъсири 40% дан ортиқ. Aгар беморлар "оддий бемор" доирасида тайёрланса, таъсири каттароқ бўлади", деб тушунтирди у.
Унинг сўзларига кўра, марказ 1-сентябрдан бошлаб муассасадаги барча беморларга вакциналарни юбориши мумкин бўлади. Препарат меланома ва бошқа саратон турлари аниқланганда қўлланилади.
“Aммо биз тадқиқотни тўхтатмаймиз, самарадорликни баҳолашда давом этамиз. Бу терапевтик вакцина, бу саратон касаллигининг олдини олиш эмас. Бемордан қон олинади, моноситлар олинади ва дендритик ҳужайралар олинади. Бу ҳужайралар ўсимта антигенини бойитади. Лабораторияда биз бу ҳужайраларни фаоллаштирамиз ва уларни беморга киритамиз. Ҳужайранинг пишиб етилиш даври тахминан икки ҳафта давом этади. Бу турли хил саратон турлари билан курашишга ёрдам беради. Булар тери меланомалари, саркомалар, йўғон ичак ёки тўғри ичак саратони, кўкрак саратони, - деди онколог.
Шунингдек у, иккинчи вакцина ҳам бор, уни самарадорлиги бўйича “жуда қиммат” дорилар билан солиштириш мумкин, дея қўшимча қилди.
"Ва ўсимтадан ишлаб чиқарилган генетик жиҳатдан ўзгартирилган вакцина ҳам мавжуд. Биз уни меланома ва буйрак саратони учун ишлатдик, бу жуда яхши таъсир кўрсатди. Самарадорлик ҳатто сўнгги беш йил ичида Россияда кенг қўлланилган замонавий саратонга қарши дори воситаларидан ҳам юқори бўлди. Дорилар жуда қиммат, вакцина таъсири бўйича улар билан рақобатлаша олади», - дея таъкидлади Aлексей Беляев.
- 23 Февраль, 15:02
-
Батафсил