Янгиликлар

not found

“Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти - GVP” стандарти тасдиқланди

Президентнинг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонида дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида “Зарур фармакологик назорат амалиёти — GVP” стандартини жорий этиш белгиланган эди.  Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ томонидан Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий - тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти - GVP" стандарти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу стандарт жорий йил 1 ноябрдан амалга киритилади. Маълумот учун “Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти (GVP)” стандарти дори препаратларининг хавфсизлиги назорати, дори препаратларининг «фойда-хавф» нисбатидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, дори препаратларининг фойдаси хавфидан юқори бўлганда улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.

  • 31 Октябрь, 08:58
  • Батафсил
not found

Шакар ўрнини босувчи сунъий маҳсулотлар озишга ёрдам бермайди (ми?)

Одатда ортиқча вазн ва семизликдан, қолаверса, шу билан боғлиқ қатор касалликлардан азият чекувчиларга шакар ҳамда ширинликлардан тийилиш тавсия этилади. Аммо сўнгги пайтларда одамлар орасида шакар ўрнини босувчи маҳсулотлар озишга ёрдам беради, соғлик учун ҳам хавфсиз, деган қараш пайдо бўлди. Хўш, бу қанчалик ҳақиқатга мос? — Биламизки, кунлик шакар истеъмоли меъёри 25-30 граммга тенг, — дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нозимахон Назарова. — Бундан ортиғи семириш ва хавфли касалликлар ривожланишига олиб келади. Шу сабабли баъзилар шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалардан фойдаланиш хавфсиз, деб ўйлайди. Аслида, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликларга ширин таъм бағишлашда қўлланиладиган сахарин, аспартам, калий ацесульфам, сукралоза, неотам, адвантам, стевия ва унинг ҳосилалари дастлаб тана вазнини камайтирса-да, аммо ушбу жараён узоқ давом этмайди. Аксинча, бундай маҳсулотларнинг одатий истеъмоли бора-бора семиришга олиб келади. Оқибатда инсонларда 2-тоифа қандли диабет ривожланиш хавфи ошади. Чунки шакар ўрнини босувчи моддалар шунчаки танани “алдаш”га хизмат қилади. Бу жараёнда оғиз бўшлиғи ва ичакдаги рецепторлар ширин таъмни сезади ҳамда ошқозон ости бези рефлексли равишда аввал одатланган ҳажмда инсулин ишлаб чиқаради. Ҳосил бўлган инсулин ҳатто оз миқдорда бўлса ҳам, қондаги глюкоза даражасини пасайтиради ва шу билан очлик ҳисси босилади. Аммо буни мия тўлиқ ҳис этмагани боис иштаҳа ошади. Оқибатда вазн ортиши жараёни юз беради. ЖССТ томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай моддалардан тез-тез фойдаланувчиларда юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимоли 32 фоиз (жумладан, инсульт — 19 фоиз, гипертония —13 фоиз) юқори. Ўз навбатида, мазкур омил ўлим хавфи 10 фоиз ортишига хизмат қилади. Шунингдек, шакар ўрнини босувчи сунъий моддалар ичак микрофлорасига салбий таъсир кўрсатиб, дисбактериозни келтириб чиқаради. Оқсиллар, витаминлар ва микроэлементларнинг организмга сўрилишига тўсиқ бўлади ҳамда иммунитетни сусайтиради. Баъзан бош оғриғи, аллергик реакцияларни ҳам юзага келтириши мумкин. Шу боис организмнинг шакарга бўлган эҳтиёжини мева-сабзавотлар ва бошқа табиий маҳсулотлар истеъмоли орқали таъминлашни тавсия қиламиз.

  • 30 Октябрь, 14:50
  • Батафсил
not found

ЖССТ сил касаллигини юқумли касалликлардан ўлимнинг асосий сабаби деб атади

Сил касаллиги 2023 йилда яна юқумли касалликлардан ўлимнинг асосий сабаби сифатида CОВИД-19 ўрнини эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоботида қайд этилган. "2023 йилда тахминан 8,2 миллион янги беморда сил касаллиги аниқланди - бу ЖССТ сил касаллигини глобал мониторингини бошлаган 1995 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. Натижада, сил яна ўлимнинг асосий инфекцион сабаби бўлиб, CОВИД-19 ни бу позициядан сиқиб чиқарди", - дейилади ҳисоботда. Сил касаллигидан ўлганларнинг умумий сони 2022 йилдаги 1,32 миллиондан 2023 йилда 1,25 миллионга камайган бўлсада, 2023 йилда сил билан касалланганларнинг умумий сони бироз ошиб, тахминан 10,8 миллионга етган. Ташкилотнинг алоҳида таъкидлашича, касаллик номутаносиб равишда 30 мамлакат аҳолисига таъсир қилади. Дунёда сил касаллигининг 56 фоизи Ҳиндистон (26%), Индонезия (10%), Хитой (6,8%), Филиппин (6,8%) ва Покистон (6,3%) ҳиссасига тўғри келади. Ҳисоботда силга чалинганларнинг 55 фоизи эркаклар, 33 фоизи аёллар, 12 фоизи болалар ва ўсмирлар эканлиги қайд этилган.

  • 30 Октябрь, 11:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech