Янгиликлар

not found

ФДA бола ўсиши билан ҳажми катталашадиган стентни тасдиқлади

ФДA чақалоқлар ва ёш болалар, жумладан, туғма юрак нуқсонлари билан туғилган янги туғилган чақалоқлар учун махсус ишлаб чиқилган янги турдаги стентни тасдиқлади, боланинг ўсиши билан стентни ҳажми катталашади. Renata Medical компаниясининг Minima имплантати жиддий қисқарган асосий артерияларни, шу жумладан аорта ва ўпкага олиб борувчи томирларни даволаш учун мўлжалланган. Юрак-қон томир касалликлари бўлган кекса беморлар учун стентлар каби, Minima минимал инвазив усул ёрдамида катетер орқали етказилади. Металл қотишма имплантаси узун, ингичка тиргаклардан иборат бўлиб, дастлабки диаметри 2 миллиметрдан кам узунликда қадоқланган. Боланинг ўсиши ва томирларнинг катталашиши билан касалхонада стентни 24 миллиметргача кенгайтириш учун бир кунлик процедура ўтказилади. ФДA томонидан кўриб чиқилган клиник синовда Minima стенти беморларнинг 97,6 фоизида қон томирларини муваффақиятли очди ва даволанган болаларнинг 100% камида олти ойни юрак-қон томир касалликлари ёки янги жарроҳлик муолажаларисиз ўтказди. 

  • 5 Сентябрь, 11:49
  • Батафсил
not found

1 октябрдан Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилади

Президент ҳузурида ўтказилган тақдимотда давлат тиббий суғуртаси тизимини шу йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда. Бунинг учун 2024 йил якунига қадар «Электрон поликлиника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимлари жорий қилинади.Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилади. Муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланади. Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади.  Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди. Давлат тиббий суғуртаси тизимини бошқа ҳудудларда 2026 йил якунига қадар жорий этиш режалаштирилган.

  • 5 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқланган?

Гамбургер, чизбургер, хот-дог, “кириешки”, “хрустяшки”, чипс, энергетик ва газланган ичимликлар... Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу турдаги маҳсулотларни кундалик таомномадан чиқаришни тавсия қилади. Қолаверса, улар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киритилган. Хусусан, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, мактаб ошхоналарида қуйидаги маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиши мумкин эмас: - гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар); - сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари; - сунъий консервантлари бўлган “кириешки”, “хрустяшки” ва чипслар, қурт, писта, донали уй шароитида тайёрланган шимиладиган ширинликлар; - рангли ва рангсиз газланган ичимликлар; - ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар; - ташқи қавати тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар; - банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар хил турдаги консервалар; - турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар; - кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар); - холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар; - пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар; -  қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар; - квас; - хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса; - сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар; - ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар; - табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар; - пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар; - данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз); - окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар; - тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомлар мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади. 

  • 4 Сентябрь, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech