Янгиликлар

not found

Ҳижома ростдан ҳам фойдалими, кимларга тавсия қилинмайди?

Ҳижома — махсус ускуналар ёрдамида вакуум орқали қон олдириш бўлиб, уни баъзан вакуумли массаж деб ҳам аташади. Альтернатив ва анъанавий тиббиёт соҳасига тегишли мазкур жараён қадимдан мавжуд. Унга кўра, беморнинг териси скалпел ёки игна билан кесилади, сўнг шикастланган жой устига вакуумли массаж учун махсус идиш қўйилади. Юзага келган босим туфайли тери идишга сўрилади ва шикастланган қисмдан қон сизиб чиқади. Ҳижома Ўрта Осиё, Хитой, Корея ва Шарқий Европа, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ давлатларида қўлланади. Ҳижома нима учун қўлланади? Ҳижоманинг бир нечта шифобахш хусусиятлари мавжуд, масалан, остеохондроз ва эпилепсиядан тортиб жигар, буйрак ва ўт пуфаги касалликлари учун самарали деб таъкидланади. Аммо ҳижоманинг фойдаси олимлар томонидан расман тасдиқланмаган. Илмий далилларга келсак, ҳижома асосан оғриқ қолдирувчи восита сифатида исботланган. Масалан, ҳижома мушаклар, бўйин ва елкадаги оғриқлар, кучли бош оғриғи, невралгия, герпесда ҳам қўлланади. Ҳижома зарар етказиши мумкинми? Ҳижоманинг салбий таъсири уни қаерда ва қандай муҳитда ўтказишга боғлиқ. Бир марталик игна ва скалпелдан фойдаланиш, кесишдан аввал бемор терисини дезинфекция қилиш каби хавфсизлик қоидаларига риоя этиш лозим. Акс ҳолда ОИВ, гепатит B ва C каби қон орқали юқадиган касалликлар ва бошқа инфекцияларни юқтириб олиш хавфи бор. Ҳижома кенг қўлланадиган Саудия Арабистони давлатида 25 000 тага яқин гепатит C касаллигига чалинган беморлар текширилган. Текширув натижаларига кўра, беморларнинг кўпгина қисми айнан ҳижома орқали гепатитни тасодифан юқтириб олган. Ҳижоманинг қуйидаги ножўя таъсирлари мавжуд: Ҳижома қилинган тери қисмида шиш, чандиқ, куйиш, турли яралар пайдо бўлиши; Терига инфекция тушиши; Қичишиш ва аллергик реакциялар содир бўлиши; Тери остидаги ёғ қатламининг яллиғланиши; Камқонлик; Псориаз ва бошқа тери касалликлари; Кебнер феномени (тери шикастланиши); Онг ва тушуниш билан муаммолар, бош айланиши; Кўнгил айниши, чарчоқ; Ҳушдан кетиш; Уйқу билан муаммолар. Ҳижома тиббий жараёндир. Баъзи тиббий билим, кўникма ҳамда дипломга эга бўлмаган шахслар томонидан бажарилган ҳижома юқоридаги салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳижома ман этиладиган ҳолатлар: Очиқ жароҳат ва тери яралари; Саратон касалликлари; Бирор ички орган етишмаслиги; Гемофилия ва бошқа қон касалликлари; Юрагига кардиостимулятор ўрнатилган инсонлар; Болалар ва қариялар; Ҳомиладорлик; Ҳайз даври; Холестерин миқдори ошганда; Юрак ва қон-томир касалликлари; Ўткир юқумли касалликлар. Шунингдек, чуқур тромбозда ва суяк синганда ҳам ҳижома қилиш мумкин эмас.

  • 8 Апрель, 16:29
  • Батафсил
not found

Онкологик касалликларни даволашга ёрдам берадиган янги дори ишлаб чиқилди

Россия технологик университети олимлари табиий хлорин асосида саратон касаллигини ташхислаш ва даволашда ёрдам берадиган янги дори воситасини ишлаб чиқишди. Кимё фанлари доктори Михаил Грин кимёгарлар радионуклидларни ушлаб, уларни ўсимтага ўтказишга қодир янги молекулани яратишганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу саратон ҳужайралари фаолиятининг бузилишига, бу эса кейинчалик уларнинг нобуд бўлишига олиб келади. Профессор бундай дори воситасидан касалликни аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади. “Бундан ташқари, биз яратган дори токсик эмас: терапевтик дозадан 50 баравар юқори дозаларни қўллаган синовлар лаборатория ҳайвонларининг ўлимига олиб келмади”, дея қўшимча қилди Грин. Олимлар яқин орада ушбу дорини Россия бозорига олиб чиқишни режалаштирмоқда.

  • 8 Апрель, 12:45
  • Батафсил
not found

ЖССТ саломатлик бўйича сунъий интеллектга асосланган виртуал маслаҳатчини ишга туширди

ЖССТ Жаҳон соғлиқни сақлаш куни (7 апрель) арафасида S.A.R.A.H. — генератив сунъий интеллектга асосланган такомиллаштирилган эмпатик жавоб функциясига эга саломатлик масалалари бўйича виртуал маслаҳатчи (консультант) прототипининг ишга тушганини эълон қилди. S.A.R.A.H. (Smart AI Resource Assistant for Health) сунъий интеллектга асосланган, саломатлик масалалари бўйича интерактив ёрдамчи деган маънони англатади ҳамда янги тил моделлари ва энг замонавий технологияларга асосланган тиббий-санитария соҳасидаги маълумотларнинг интеллектуал генераторлари (аватарлари) эволюцияси натижасидир. Тизим ҳар қандай компьютер қурилма фойдаланувчиси билан кечаю-кундуз саккиз тилда мулоқот қилиш имконига эга бўлиб, саломатлик билан боғлиқ қатор масалалар бўйича маълумотларни тақдим этади. Бунда соғлом турмуш тарзи, руҳий саломатлик йўналишлари ҳам қамраб олинган бўлиб, фойдаланувчиларга ўз соғлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлашга режали кўмаклашиб боради. S.A.R.A.H. ёрдамида фойдаланувчилар бутун дунё бўйлаб асосий ўлим сабаблари, хавф омиллари, жумладан, саратон, юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари ҳамда қандли диабет ҳақида батафсил маълумотглар билан танишишлари мумкин. Улар тамаки чекишни ташлаш, фаол турмуш тарзига амал қилиш, соғлом овқатланиш, стрессдан чиқиш ва бошқа турли мавзулар бўйича долзарб маълумотларни олишлари мумкин. Шунингдек, тизим бутун дунёда саломатлик учун ҳуқуқларни тарғиб қилишнинг яна бир воситаси бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган. “Рақамли технологиялар соғлиқни сақлаш соҳасининг келажагини белгилаб бермоқда ва ЖССТнинг устувор вазифаларидан бири мамлакатларга саломатликни асраш йўналишида рақамли технологиялардан фойдаланишда кўмаклашишдир, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус. — S.A.R.A.H. саломатлик ҳақида маълумотлар оммабоплигини ошириш учун келажакда сунъий интеллектдан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида бизга тушунча беради”. S.A.R.A.H.нинг янгилиги шундаки, ушбу тизим берилган алгоритм ёки сценарийдан эмас, балки реал вақт режимида жавоблар мазмунини аниқроқ танлашга ёрдам берувчи генератив сунъий интеллектдан фойдаланади. Бир вақтнинг ўзида одамларнинг ўзаро мулоқотини эслатувчи режимда кўп сонли фойдаланувчилар билан динамик, индивидуал ўзаро алоқани амалга оширади.  Шунингдек, у жавобларни ҳамдардлик ва бағрикенглик руҳида, фойдаланувчи сўровининг майда жиҳатларини ҳам инобатга олган ҳолда тақдим этади. Эслатиб ўтамиз, ушбу тизимнинг аввалги версияси “Флоренс” номи билан аталган бўлиб, ундан COVID-19 пандемияси даврида муҳим тиббий-санитария соҳасига оид маълумотларни тарқатиш учун фойдаланилган.

  • 8 Апрель, 09:02
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech