Янгиликлар

not found

Японияда БФҚ дан фойдаланган яна 76 нафар истеъмолчи вафот этди

Япониянинг Kobayashi Pharmaceutical фармацевтика компанияси таркибида қизил хамиртурушли гуруч бўлган биологик фаол қўшимчаларни истеъмол қилган яна 76 кишининг ўлими юзасидан текширув ўтказмоқда, деб хабар берди Kyodo агентлиги. Биринчи марта март ойида бешта истеъмолчининг ўлими маълум бўлган эди. Япония соғлиқни сақлаш вазири Кейзо Такеми шунга ўхшаш янги ҳолатларга изоҳ бериб, компанияни ҳукуматга тегишли ҳисоботларни тақдим этмаганликда айблади. “Бу жуда ачинарли. Ўлим бўйича терговни Kobayashi Pharmaceutical компаниясига ишониб бўлмайди”, деди у журналистларга. Март ойи охирида Японияда Kobayashi Pharmaceutical томонидан ишлаб чиқарилган кодзи қизил гуруч экстракти бўлган БФҚини қабул қилганидан кейин беш киши ҳалок бўлгани ва 114 киши касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди. Жабрланганларнинг кўпида буйрак билан боғлиқ муаммолар бўлган. Маҳсулотлар сотиш бутунлай тўхтатилди. Вазият муносабати билан Япония ҳукумати кейинчалик фармацевтика компанияси корхоналарида текширувлар ўтказди. 

  • 2 Июль, 08:51
  • Батафсил
not found

Жиддий огоҳлантириш: қаришга қарши кураш ҳаётингизга қарши кураш бўлиши мумкин

Бирмингем университети профессори Жоао Педро де Магальяйнс бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи "қариган ҳужайра"лар ҳам соғлиқ учун фойдали ролларга эга эканлигини аниқладилар. Мазкур илмий изланиш «Science» журналида чоп этилган. Маълум бўлишича, ушбу ҳужайралар тўқималарнинг ривожланиши, яллиғланиш, яраларни даволаш ва ўсмаларни ўсишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Профессор эскирган ҳужайраларнинг саломатлик ва касалликни даъволашдаги табиий ролини шу пайтгача паст баҳоланганини алоҳида таъкидламоқда. Масалан, меъда ости бези бета ҳужайраларида инсулин секрецияси ва қон томир тизими ҳамда йўлдошнинг тузилишини сақлаб туриш каби нормал функциялар учун зарурдир. Баъзи ҳайвонларда, масалан, сичқонларда, қариган ҳужайралар тўқималарнинг янгиланиши учун, айниқса жароҳатларнинг тез тузалиб кетиши учун муҳим функцияни бажаради. Тадқиқот қариган ҳужайраларни йўқ қилиш орқали танани ёшартиришга қаратилган терапияларнинг хавфсизлигини шубҳа остига қўяди. Профессор де Магальяйнс огоҳлантирадики, қариган ҳужайраларни уларнинг фойдали функцияларини ҳисобга олмаган ҳолда йўқ қилиш инсон ҳаётини хавфга қўяди.

  • 1 Июль, 15:22
  • Батафсил
not found

Қандли диабедга қарши иккита янги дори рўйхатга олинди

Қандли диабет глобал юқумли бўлмаган эпидемия сифатида тан олинган ва тарқалиши тез суръатлар билан ўсиб бораётган касалликлар тоифасига киради. "ПСК Фарма" компанияси лираглутид асосидаги иккита ижтимоий аҳамиятга эга доривор маҳсулот: Весфол ва Шугалесни ишлаб чиқариш ва рўйхатга олиш сертификатларини олди. Иккала дори ҳам 6 мг / мл тери ости эритмалари бўлиб, 2-тоифа диабет билан оғриган беморларни даволаш учун ишлатилади. Янги маҳаллий дорилар монотерапияда ҳам, бошқа дорилар билан биргаликда ҳам етарли даражада глюкемик назоратга эришишга имкон беради. Беморларнинг ёш тоифаси - 10 ёшдан ошган болалар, ўсмирлар ва катталар. Бундан ташқари, Шугалес юрак-қон томир асоратлари хавфини камайтириш учун ишлатилиши мумкин. Весфол, узоқ муддатли фойдаланиш давомида катталар ва ўсмирларда кучли жисмоний фаоллик ёки паст калория диетада тана вазнини тўғрилашга ёрдам беради.

  • 1 Июль, 12:28
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech