09:00 (08.05.2024)
1224
Касса чеклари учун ишлатиладиган термал қоғоз Бисфенол A (BPA) кимёвий моддасини ўз ичига олади.
Шунингдек Бисфенол A нафақат касса чеклари учун мўлжалланган қоғозда, балки факс қоғозларида, компакт дискларда, шунингдек, пластик идишлар, пластик ўйинчоқлар ва қутиларда ҳам мавжуд. Бироқ, Бисфенол A ни ўз ичига олган барча нарсалар қиздирилганда жуда хавфли бўлади.
Мисол учун, касса қоғоз чекининг қаерида қора чизиқлар, ҳарфлар, рақамлар бўлиши керак бўлса, ўша жойларда жойлашган нуқталар қиздирилади ва улар пайдо бўлади. Касса чеклари учун мўлжалланган термал қоғоз қиздирилганда зарарли модда ажралиб чиқади. Ушбу токсиннинг 1 мкг терига кириб бориши учун чекни қўлингизда беш сония ушлаб туриш кифоя. Кассирлар қоғоз чекларнинг зарарини камайтириш учун қўлқоп кийишлари керак.
Нима учун Бисфенол A хавфли?
- Бисфенол A биринчи навбатда репродуктив тизимга таъсир қилади: болалар эрта балоғатга етиш муаммоларини келтириб чиқаради;
- Катталарда бу модда репродуктив функциянинг бузилишига, қаришни тезлашишига олиб келади;
- Бисфенол A ҳомиладор аёлнинг ҳомиласида Даун синдроми ривожланиш хавфини оширади, туғилмаган боланинг миясига салбий таъсир қилиб ривожланишнинг кечикиши ва ҳатто аутизмга олиб келади;
- Бундан ташқари, мазкур модда ДНК тузилишидаги ўзгаришларга таъсир қилади ва мутацияларнинг ирсият йўли билан ўтишига ёрдам беради;
- Катталарда Бисфенол A саратон касалликларининг ривожланишига ҳисса қўшади, шунингдек, семириш, диабет, юрак-қон томир касалликлари ва жигар муаммоларига олиб келади;
- Бисфенол A қалқонсимон безнинг функцияларига кескин салбий таъсир кўрсатади.
Қоғоз чек қўлда ушлаб турилганда BPA терига тушади ва терига сўрилиши мумкин ёки у ювилмаган қўллар билан озиқ овқат маҳсулотларига ишлов берилганда шу орқали танага кириши мумкин. Бундан ташқари, чеклардаги зарарли моддалар концентрацияси пластик идишлардагига қараганда юз баравар юқори.
Бисфенол A ни ўз ичига олган чекнинг зарарли таъсирини қандай камайтириш мумкин?
Касса чеки ушлагандан кейин қўлни яхшилаб ювиш орқали хавфни камайтириш мумкин. Ва касса чекларини йиғишга одатланмаслик керак.