11:51 (07.05.2024)
1509
Жисмоний машқлар пайтида, кейин эса дам олиш вақтида нафас қисишининг пайдо бўлиши, биринчи навбатда, ҳаёт учун хавфли бўлган ўпка гипертензияси касаллигининг аломати бўлиши мумкин. Бу ҳақда кардиолог Денис Соколов гапирди.
Ўпка гипертензияси - бу ўпка артериясидаги босимнинг ортиб бориш касаллиги. Aгар вақтида даволанмаса, у ривожланиб соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради. Бу ҳолда умр кўриш давомийлиги 2-2,5 йилдан ошмайди.
Ўпка гипертензиясининг ривожланиш аломатлари жисмоний машқлар пайтида ёки дам олишда нафас қисилиши, доимий чарчоқ ҳисси, тушунарсиз йўтал, бош айланиши ёки ҳушидан кетиш бўлиши мумкин. Кейинги босқичларда нафас олиш йўлларидан қон кетиши, яъни қонли йўтал пайдо бўлади, оёқлар шишади ва қорин бўшлиғида суюқлик тўпланади. Бундан ташқари, касаллик сурункали юрак етишмовчилиги, ўпка шиши ва тромбозга олиб келиши мумкин.
Мутахассис ўпка гипертензияси эркакларга қараганда аёлларда тез-тез учрашини, кўпчилик беморларда 20 ёшдан 40 ёшгача касаллик аломатлари пайдо бўлишини қўшимча қилди.
Хавф омиллари орасида турли инфекциялар, юрак касалликлари, антидепрессантлар ва оғиз контрацептивларини қабул қилиш киради, дейди шифокор.