Янгиликлар

not found

Ҳуснбузарларга қарши CLEARASIL ва CLINIQUE воситалари таркибида канцероген моддалар аниқланди

Clinique ( Estee Lauder), Up & Up (Target) ва Clearasil (Reckitt Benckiser) номли ҳуснбузарларга қарши воситалар таркибида кўп миқдорда кимёвий бензол канцерогени аниқланди, деб хабар беради Valisure мустақил америка лабораторияси. Valisure AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига маҳсулотларни қайтариб олиш, текшириш ва саноат йўриқномаларини кўриб чиқиш бўйича ариза юборди. Estee Lauder акциялари 2 фоизга тушиб кетди. Valisure маълумотларига кўра, Proactiv, PanOxyl, Walgreens ҳуснбузарларга қарши совуни ва Walmart Equate Beauty хуснбузарларга қарши кремида ҳам бензол топилган. Valisureнинг таъкидлашича, ҳуснбузарни даволашда қўлланиладиган воситаларда бензоил пероксид "қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори" бўлиши мумкин. Valisureга кўра, бензоил пероксид асосидаги ҳуснбузарни даволашда ишлатиладиган, рецепт бўйича ва рецептсиз сотиладиган воситаларда бензол "қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори миқдорда" бўлиши мумкин.

  • 12 Март, 09:03
  • Батафсил
not found

Қайси тоифадаги беморларга рўза тутиш тавсия этилмайди?

Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, рўзадорлар соғлом овқатланиш тавсияларига амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.  Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлганда кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса кўпроқ сув ичиш тавсия этилади. Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали. “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади. Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин. Таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулотлар — кофе, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайишига олиб келади. Кун давомида жуда доимий ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди. “Оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланиш, айниқса, рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун жуда муҳим! Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали. Аммо шундай тоифадаги беморлар борки, рўза тутиш уларнинг саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Мутахассислар фикрича, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва операциядан кейинги даврда беморлар рўза тутиши мақсадга мувофиқ эмас. Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш тавсия этилмайди. Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш мумкин эмас. Улар рўза тутиш ниятида бўлсалар, аввало, шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим.

  • 11 Март, 17:44
  • Батафсил
not found

Диққат! Огоҳ бўлинг

ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маракази" давлат муассасаси барча юртдошларимиз ва дорихона ходимларини огоҳликка чақириб, интернет тамоқлари орқали онлайн сотилаётган озиш учун мўлжалланган қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланиши ҳақида маълум қилади:  "Reborn Ultimate" ▪️ "Lipotrim Ultra" ▪️ "Сексуальная фигура” ▪️ "Al-Sheikh" ▪️ "Fatzorb" ▪️ "Fatzorb Ultra" ▪️ "Fatzorb Plus" ▪️ "Spirulina" ▪️ "Arabic" ▪️ "Reduksin Layt" ▪️ "Kod S" ▪️ "Shafran diet" ▪️ "Gold Puma" ▪️ "Блокатор жира" ▪️ "Hot pepper" ▪️ "Ферментаиз" ▪️ "Липоксин для похудения" ▪️ "Куаймый Extra" ▪️ Slim ultra (Samyun Wan)  Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланди.  Таъкидлаш жоиз, мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида»ги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган бўлиб, лекин таркибида сибутрамин моддаси мавжуд бўлган юқоридаги 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.  Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик белгиланган.

  • 11 Март, 15:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech