Янгиликлар

not found

ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси "кўҳна қитъа" давлатларини зудлик билан қизамиққа қарши эмлаш кампанияларини ўтказишга чақирди. Бу шошилинч тавсиялар бежиз айнан шу кунларда ўртага чиққани йўқ. Чунки минтақада ўтган йил давомида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 2022 йилга нисбатан 30 баробар кўп қайд этилган. Экспертлар буни пандемия даврида қизамиққа қарши вакцинация қамрови кескин пасайгани билан изоҳламоқда. Оқибатда 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида бу касалликка чалинган беморлар сони 30 минг нафардан ошди. Ваҳоланки, мазкур статистика 2022 йилда атиги 941 тани ташкил этган эди.  ЖССТ прогнозига кўра, сўнгги ойларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайган ва шошилинч чоралар кўрилмаса, бу тенденция давом этиши эҳтимоли юқори. Ҳозир қизамиқ расман эндемик деб эълон қилинган давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича 2022 йилда эмлаш қамрови 2021 йилга нисбатан бироз ошган бўлса-да, аммо шунда ҳам 33 миллион бола қизамиққа қарши эмлаш дозалари билан қамраб олинмади. 22 миллион нафарга яқин ўғил-қиз бундай вакциналарнинг биринчи дозасини, 11 миллион нафари иккинчи дозасини қабул қилишдан четда қолган.

  • 24 Январь, 11:49
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади

Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.  Унга кўра, HBSC текшируви ўтказилади. Унда мактаб ёшидаги болалар орасида саломатлик соҳасида феъл-атвор ўрганилади. Шунингдек, GYTS текшируви ташкиллаштирилади. У мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлигини ўрганишга қаратилган. Бундан ташқари, STEPS текшируви мўлжалланган. У катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлигини ўрганишга алоқадор. Анемия (темир моддаси, В12 витамини етишмаслиги), йод етишмаслиги, фолий кислотаси ва А витамини етишмаслигининг тарқалганлиги ва сабабларини ўрганиш ҳам режалаштирилмоқда. Аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражасини ҳам ўрганиш кўзда тутилмоқда.

  • 24 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Айрим тадбиркорлар 27 баравар миқдорида устама қўллаб, дори воситаларини сотганлиги аниқланган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи A.Худаяровнинг “Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси ҳолати тўғрисида”ги Қонунчилик палатаси парламент сўровига юборган жавоби муҳокама қилинди. Парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, республикада бугунги кунда дори воситалари улгуржи реализация қилиш учун 538 та корхона, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун эса 15 250 та лицензияга эга дорихона фаолият юритмоқда. Aйни вақтда Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан 2023-йил 22-июндан license.gov.uz тизими орқали амалга ошириляпти. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 26-октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, 2023-йил 1-майдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан харид қилинган дори воситаларининг нархи “FAIR TECH” ягона ахборот тизимида дори воситаларининг улгаржи ва чакана савдосида нархларни референт нархлар билан автоматик тарзда солиштириш ҳамда ҳуқуқбузарликни аниқлаш имконияти яратилган. Ушбу тизим орқали бир ойда ўртача 352 мингдан ортиқ референт нархни бузиш ҳолатлари қайд этилган. Aйрим аниқланган ҳолатларда ҳатто тадбиркорлар 27 баравар миқдорида устама қўллаб, дори воситаларини сотганлиги аниқланган. Мажлисда депутатлар аҳолини сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлаш, сифатсиз маҳсулотларни импорт қилинишини олдини олиш, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарликни аниқ белгилаш, халқаро талабларга жавоб берадиган сифат тизимини яратиш, маҳаллий маҳсулотларни чет эл давлатларига экспорт қилиниши учун кенг йўл очиб бериш лозимлигини қайд этдилар. Парламент сўровига юборилган жавобда берилган ахборотни эътироф этиш билан бирга, мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ва мавжуд қонунлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш кераклигини таъкидладилар.

  • 23 Январь, 14:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech