Янгиликлар

not found

Кальций турлари

Калцийнинг фойдалари хусусиятлари ҳақида кўп ёзилган ва айтилган, аммо биологик актив қўшимчаларда учрайдиган унинг бирикмалари ҳақида жуда кам маълумот мавжуд. Келинг, улар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.  ♦ Кальций ситрат:  Ошқозон ва ичак касалликлари бор беморларда ҳам яхши сўрилади. 60 ёшдан катта бўлганлар фойдаланиш учун тавсия этилади.  ♦ Кальций фосфат: Энг юқори ассимиляция даражасига эга ва ичак моторикасига салбий таъсир кўрсатмайди.  ♦ Кальций хелат (кальций + аминокислоталар):  Унинг ҳазм бўлиши тез ва кислота мувозанатини бузмайди. Огоҳлантириш: кальций хелатнинг дозасини 1 капсулага сиғдириш қийин, шунинг учун кунига бир нечта капсула қабул қилишга тўғри келади.  ♦ Кальций гидроксиапатит:  Унинг шакли одам организмидаги кальцийга энг яқин. Таркибида 1-тоифа коллаген ва фосфорнинг мавжудлиги туфайли кальций яхшироқ сўрилади.  ♦ Калций карбонат: Кальцийнинг энг оддий ва қулай шакли.  

  • 4 Октябрь, 09:11
  • Батафсил
not found

Дорихонада инъексион ва инфузион дори воситаларини тайёрлашга қандай талаблар қўйилган?

"Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш учун тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади. Бунда, инъексион ва инфузион дори воситаларини тайёрлашга қуйидаги талаблар қўйилган: • Тайёрланган инъексион ва инфузион эритмалар кўринадиган механик аралашмалардан ҳоли, стерил, барқарор бўлиши, пирогенлик синовига бардошли бўлиши керак. • Инъексион ва инфузион эритмалар асептик (стерил) шароитларда инъексиялар учун ишлатиладиган сувда оғирлик-ҳажм усулида тайёрланади. • Бир иш жойида таркибида турли номдаги дори воситалари ёки бир номдаги турли консентрациялардаги дори воситалари бўлган бир неча инъексион ва инфузион эритмаларни бир вақтнинг ўзида тайёрлаш тақиқланади. • Инъексион ва инфузион эритмаларни уларнинг таркибига кирувчи дори воситаларининг кимёвий жиҳатдан бир-бирига мослиги, стерилизация технологияси ва режими тўғрисида маълумотлар бўлмаганда, шунингдек фармакопея мақоласида, умумий фармакопея мақоласида белгиланган сифатни назорат қилиш усуллари бўлмаганда ёхуд сифатни назорат қилиш соҳасидаги ҳужжат бўлмаганда тайёрлаш тақиқланади. • Инъексион ва инфузион эритмалар қўлланилиши рухсат этилган филтрлаш материалларидан (гигроскопик пахта, дока, камдан-кам ҳолларда — шойи, капрондан) фойдаланган ҳолда филтрланади. Эритмани филтрлаш уни стерил тиқинлар билан беркитиладиган, тайёрлаб қўйилган стерил флаконларга бир вақтнинг ўзида қуйиб чиққан ҳолда амалга оширилади. • Инъексион ва инфузион эритмаларни тайёрлаш бошланишидан то стерилизациялашгача бўлган вақт оралиғи 3 соатдан ошмаслиги лозим. • Инъексион ва инфузион эритмалар ушбу Низомнинг 1-иловасидаги 1-жадвалда кўрсатилган стерилизация режимлари талабларига мувофиқ стерилизация қилинади. • 1 литрдан кўп ҳажмли еритмаларни стерилизация қилишга ҳамда инйексион ва инфузион еритмаларни қайтадан стерилизация қилишга йўл қўйилмайди. • Стерилизация жараёни бутун солинадиган ҳажмнинг самарали стерилизация қилинишини таъминлаши керак. • Стерилизация термик усулларининг параметрлари ва самарадорлигини назорат қилиш назорат-ўлчов приборлари, кимёвий ва биологик тестлар ёрдамида амалга оширилади.

  • 3 Октябрь, 15:07
  • Батафсил
not found

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди

Пенсилвания университети (AҚШ) тадқиқотчилари коронавирусга қарши мРНК ваксиналарини ишлаб чиққани учун тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. 2023 йил учун физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Пенсилвания университети (AҚШ)дан Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди, уларнинг ишлари коронавирусга қарши мРНК ваксиналарини яратишга асос бўлган. Бу ҳақда 2 октябр, душанба куни Швеция пойтахтида ушбу мукофотни топширувчи Стокголмдаги қироллик Каролина тиббий-жарроҳлик институти маълум қилди. Ўтган йилларда тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти жами 113 марта берилган бўлиб, 2022 йилгача 225 нафар ғолиб аниқланган. Швециялик биолог Сванте Пабо 2022 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. У йўқ бўлиб кетган гоминидлар геноми ва инсон еволюцияси соҳасидаги кашфиётлари учун лауреатга айланди. 2021 йилда америкалик тадқиқотчилар Девид Жулиус ва Aрдем Патапутян физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Улар инсон танасининг ҳарорат ва тегинишни ҳис қилишига имкон берувчи рецепторларни кашф етгани учун мукофотни олди. 2020 йилда гепатит C вирусини аниқлашга катта ҳисса қўшган америкалик вирусологлар Харви Олтер, Чарлз Райс ва британиялик Майкл Хаутон мукофот ғолиблари бўлди.

  • 3 Октябрь, 11:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech