Янгиликлар

not found

Белоруссияда дорихоналар ўртасидаги масофа белгиланди

Белоруссияда дорихоналар орасидаги минимал масофа белгилаб қўйилди. Аҳоли турар-жойларида улар бир-биридан 500 метр радиусда жойлашган бўлиши керак. Битта бинода агар у йирик савдо маркази бўлса, бир нечта дорихоналарни очишга рухсат берилади.  Белоруссияда дорихоналар орасидаги минимал масофани белгилайдиган янги қонун қабул қилинди. Шундай қилиб, умумий майдони 5 минг квадрат метргача бўлган савдо марказларида фақат битта дорихона, 5-10 минг квадрат метрлик савдо марказларида эса иккитадан кўп бўлмаган дорихонага рухсат этилади. 10 минг квадрат метрлик савдо марказида учтагача дорихона бўлиши мумкин. Aҳоли пунктларида 500 метр радиусда битта шохобча очишга рухсат берилади, бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг миллий ҳуқуқий интернет-порталида жойлаштирилган тегишли қарорида қайд этилган. Шаҳар ва туманлар, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш радиуси камида 1000 метр бўлган масофада ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва тайёр дори воситалари билан савдо қилувчи дорихоналарни очиш мумкин, дейилади қарорда. Дорихонанинг хизмат кўрсатиш радиуси янги очилган дорихонадан пиёдалар ва транспорт йўллари бўйлаб энг яқин 2-3 та дорихонагача бўлган барча масофаларнинг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади. Масалан, энг яқин 2 та дорихонагача бўлган масофа 800 ва 1200 м, дорихона хизмат кўрсатиш радиуси: (800 + 1200): 2 = 1000 (м). Маҳаллий ижро этувчи ва бошқарув органларининг архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасининг энг яқин дорихоналаргача бўлган масофа тўғрисидаги маълумотномаси ушбу ҳисоб-китоб учун асос бўлади.

  • 2 Март, 12:16
  • Батафсил
not found

Дорихонага келган кишига маслаҳат бериш қанчалик тўғри?

Дорихонага ташриф буюрувчилар шифокорлар каби дорихона ходимлари билан қанчалик тез-тез маслаҳатлашадилар? Ва агар бирор киши шифокорнинг рецепти тўғрилигини текширишни, бошқа дориларни буюришни ёки ҳатто ташхис қўйишни сўраса, фармацевтика мутахассиси нима қилиши керак? Мутахассислар бу масалаларни “Савол бор” туркумидаги вебинар давомида муҳокама қилишди. Вебинарни ташкил этишга “ФВ” порталида фармацевтика мутахассислари ўртасида ўтказилган сўров сабаб бўлди. Сўров иштирокчиларининг таъкидлашича, дорихонага ташриф буюрувчилар кўпинча йўталади ва аксиради, тошмаларини, ўсмаларини кўрсатади, тилларини ташқарига чиқаради, шикоятлари ҳақида батафсил маълумот беришади ва уларни қандай даволаш мумкинлигини сўрайди. Юридик нуқтаи назардан, фармацевт, провизор шифокор билан тенг эмас, деди Lidings компаниясининг катта юристи Юлия Кузьменко. “Қонунларга мувофиқ, бу шахсларнинг мақоми чегараланган. Фармацевтика ходими – фармацевтик маълумотга, тиббиёт ходими – тиббий маълумотга эга бўлган шахс. Фармацевтика ходимининг касбий стандартларида белгиланишича, у касбий билимга, шу жумладан, соғлиқни сақлаш мутахассиси томонидан тайинланган дори воситаларини аналогларига алмаштириш қоидалари ва тартибларини ўз ичига олган билимларга эга бўлиши керак”. Бошқача қилиб айтганда, фармацевтика ходими, биринчи навбатда, тиббиёт ходими томонидан қўйилган ташхисдан келиб чиқади ва кейин унинг дорихона ассортиментида мавжуд бўлган дори воситалари учун жавобгарлик жараёни бошланади, дея аниқлик киритди эксперт.

  • 2 Март, 09:01
  • Батафсил
not found

Тиббий маълумотномаларни бериш электрон шаклга ўтказилади

Президент фармони билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди. Давлат дастурига кўра, аҳолини сифатли тиббий хизматлар билан таъминлаш мақсадида: 2023 йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади; 18-40 ёшли 12,6 миллион нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказилади; 40 ёш ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 миллион нафар аҳолини юрак қон-томир касалликлари ва қандли диабет, 3 миллион нафар аҳолини онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларидан ўтказилади; спинал мушак атрофияси билан касалланган 112 нафар бола дори воситалари билан таъминланади; 250 нафардан ортиқ заиф эшитувчи болада кохлеар имплантация операциялари ўтказилади, шунингдек, бундай операциялар ўтказилган 132 нафар болада нутқ процессорларини алмаштириш чоралари кўрилади; Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бунда: ➖ вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш Навоий ва Сирдарё вилоятларида – 2023 йил 1 июлдан бошлаб, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида – 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, республиканинг бошқа ҳудудларида – 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади. ➖ 2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади. 2023 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади. 2023 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор ва стационар шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами 30 минг нафарга етказилади. Аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади: ➖аҳолига смартфон ва мобил иловалар ёрдамида ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилишни ўргатиш, тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратилади; ➖болаларга мўлжалланган носоғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда энергетиклар, дори воситалари, биологик фаол моддалар рекламасига талаб ва чекловлар кучайтирилади; ➖таълим муассасаларида болалар ва ёшлар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан, таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхатини тасдиқланиб, уларнинг истеъмолини камайтириш чоралари кўрилади; ➖ маҳаллий маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб, аҳолининг ҳар бир хавф гуруҳи ва касаллик турлари учун алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади; ➖ ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун қисқа тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар, соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидалари тўпламини яратиладиш; ➖ иш жойларида ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва соғлом овқатланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш чоралари кўрилади.

  • 1 Март, 12:28
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech