Янгиликлар

not found

Олимларнинг аниқлашича, спорт болаларнинг IQ даражасини бир неча даражага оширади

Испаниянинг етакчи университетлари олимлари жисмоний машқлар болалар ва ўсмирларнинг IQ даражасини ўртача тўрт баллга оширишини аниқлашди. Бу тахминан қўшимча ўқиш йили билан бир хил натижани беради. Тадқиқот натижалари Pediatrics журналида чоп этилди. Олимлар узоқ вақт давомида жисмоний фаолият нафақат жисмоний, балки руҳий саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатишини, шунингдек, когнитив қобилиятларни яхшилашга ёрдам беришини таъкидладилар. Илгари чоп этилган 14 та тадқиқотни қамраб олган мақолалар янги тадқиқот натижаларини тасдиқлади. Мета-таҳлил давомида олимлар 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган 3203 нафар бола ва ўсмирнинг маълумотларини ҳисобга олишди. Мутахассислар жисмоний фаоллик интеллектнинг турли жиҳатларига, жумладан, умумий IQга, шунингдек, янги муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига ва тўпланган билим ҳамда тажрибага таъсирини ўрганишди. Натижалар шуни кўрсатдики, иштирокчиларнинг ёши, дастлабки жисмоний тайёргарлиги ва бошланғич интеллект даражасидан қатъи назар, мунтазам жисмоний машқлар уларнинг когнитив қобилиятларига ижобий таъсир кўрсатди. Ўртача, спорт билан шуғулланган болалар ва ўсмирларнинг IQ даражаси тўрт поғонага ошди.

  • 13 Декабрь, 16:38
  • Батафсил
not found

“Abu pharm 1111” ҳамда “Samarkand pharm service” МЧЖларга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори воситалари муомаласига чек қўйиш мақсадида ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган “Abu pharm 1111” МЧЖга тегишли дорихона ҳамда Самарқанд шаҳрида жойлашган “Samarkand pharm service” МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази матбуот хизмати хабар берди. Ҳолат юзасидан “Abu pharm 1111” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2021 йил 23 октябрда берилган 895-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Abu pharm 1111” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди. Худди шунингдек, “Samarkand pharm service” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 30 декабрда берилган 056457-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Самарқанд шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Samarkand pharm service” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди. Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

  • 13 Декабрь, 14:49
  • Батафсил
not found

ССВ: Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди

Хабарингиз бор, мамлакатимизда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизим яратилган.  Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 сентябрдаги “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳужжатда ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг ҳар йили қайта тасдиқланиши ва комиссия таркибининг камида 20 фоизи янгиланиб бориши белгиланган. Шунга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил 3 декабрдаги тегишли буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа асосан 2025 йил учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция ва ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. Бу ҳужжат билан қандай вазифаларни амалга ошириш белгилангани ҳақида Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар ШАРИПОВ қуйидагиларни маълум қилди: — Врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 38 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн тарзда ўтказиш тартиблари ҳам тасдиқланди. Мазкур буйруқда малака тоифасини бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестацияларни ўз вақтида ҳамда белгиланган талаблар асосида адолатли ва шаффоф ўтказилишида шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилди. ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ҳамда вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш маркази биносида, зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилиши белгиланди. Имтиҳон жараёнида талабгор учун "Random" дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади. Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида “Random” дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.

  • 13 Декабрь, 08:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech